27 December 2012
21:26 -
Тошкентда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланадиган масхарабозларнинг миллий форуми бўлибди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда жамоат ташкилотлари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этди, дейилади ЎзАнинг хабарида.
Кеча бўлиб ўтган йиғилишда нутқ сўзлаган Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси раиси А.Саидов, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси А.Каримов, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори Э.Солиҳов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва мустақиллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашибди.
Ваҳолонки, демократик дунё Ислом Каримни жаҳоннинг 10 та энг ёмон диктаторлар рўйхатига киритиб, уни Ўзбекистонда оёққа туришга интилаётган фуқаролик жамиятини йўқ қилиш учун қўлидан келган ҳар нарсани қилаётган инсон. Шундай экан, А.Саидов каби нотиқлар ва уларни оғиз очмасдан тинглаётганлар масхарабоз бўлмаса, ким ўзи масхарабоз?
Табиий, бу масахрабозик тадбирига ҳақиқий ноҳукумат нотижорат ташкилоти бўлган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти “Эзгулик” вакиллари ттаклиф қилинмаган. Балки, тўғри қилинганндир. “Эзгулик” масхарабозлар ичида нима ҳам қиларди?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения