27 December 2012
01:41 -
Тошкентлик диндор миршаблар қийноғидан жон берди
Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи тарқатган хабарга кўра, шу йилнинг 14 декабрь куни Тошкент вилояти Ички Ишлар Бошқармаси тергов изоляторидан 40 ёшли Шавкат Нурматовнинг жасади чиққан. Марҳумнинг яқинлари унинг тергов пайтида қийнаб ўлдирилганини иддао қилишмоқда. Тиббий хулосада эса унинг юрак хуружидан вафот этгани айтилган.
Шавкатжон Нурматов 5 ноябр куни тонгда Тошкент вилояти Занги Ота туманидаги уйидан милиция ходимлари томонидан олиб кетилган экан.
“Тўрт нафар фарзанди бўлган Шовкатжон Нурматов 2002 йил кузида Акмал Икромов туман маҳкамаси томонидан Конституцион тузумга тажовуз қилиш, диний экстремистик ташкилотга аъзо бўлиш ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатишда айбдор деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилган ва орадан уч йил ўтиб, авф фармонига мувофиқ, озодликка чиққанди” дейилади хабарда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения