25 December 2012
03:36 -
Қамбарота-1 номли ГЭС масаласида қирғизлар ўзбекни “қозоқ қилмоқчи”
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев бугун Бишкекда ўтказган матбуот конференциясида Қамбарота-1 ГЭС қурилиши ҳақида гапира туриб, “бу ГЭСдан фойда кўришини Ўзбекистонга тушунтириш керак”, деди. Атамбоевнинг айтишича, қирғизлар ГЭСни шу-унча маблағ сарфлаб, қиш мавсумида сувнинг исроф бўлмаслиги мақсадида қурмоқда. Қишда, суғориш учун ишлатилмайдиган вақтда, сув электр энергияси ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Қисқа қилиб айтсак, қирғизларнинг президенти ўзини ўзбеклар манфаатларини кўзлаётган кишидек қилиб кўрсатишга уринди, яна ҳам очиқроқ айтсак, у ўзбекларни “қозоқ қилмоқчи”.
Аслида, мазкур ГЭСнинг қурилиши худди Роғун сингари мамлакатимизда сув танқислиги ва минтақавий сув ресурслари муаммосига олиб келади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон тарафи лойиҳага қаршилик қилмоқда, Россия эса қардош халқлар орасида низо уйғотувчи иншоотга бош қўшиш ниятида.
Маълумки, Бирлик” Партияси ўз лидерларидан бири бўлмиш Пўлат Охуннинг баёнотлари орқали бу масалада ҳукумат билан позицияси бир хил эканлиги кўрсатган эди. Бу ерда давлатнинг манфаатлари ҳақида сўз борар экан, ҳукуматга мухолифатчилик қилиб, тожик ёки қрғизларнинг тарафини олиш хоинлик бўлган бўларди, дейди мухбиримиз.