22 December 2012
05:23 -
Ўзбекистонда янги йил арафасида 2 та янги канал илк марта эфирга чиқади
Бу ҳақда аввал ҳам хабар қилганмиз. Энди тарқатилган хабарлардан "Маданият ва маърифат" ва "Дунё бўйлаб" деб номланадиган икки каналнинг 31 декабрь куни соат 19 дан бошлаб эфирга узатилиши маълум бўлди. Шу йилнинг 30 июль кунги Президент Ислом Каримнинг қарори асосида ишга туширалаётган мазкур каналлар режим сиёсатининг тарғибий воситалари сифатида узлуксиз эфирга узатилади.
Ўзбекистон телерадиокомпаниясига кўра, "Маданият ва маърифат" телеканалининг асосий мақсади аҳолининг маданий ва маърифий даражасини ошириш, ўсиб келаётган авлодда илмий кашфиёт ва билимлар, маданий қадриятларга бўлган қизиқишларни шакллантиришдир. "Дунё бўйлаб" телеканали эса дунёнинг етакчи телеканаллари телемаҳсулотларини намойиш этиш йўли билан аҳолининг тарих, география ва дунё мамлакатларининг замонавий ривожланиш даражасини оширишга хизмат қилади.
Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, масалан, "Дунё бўйлаб" телеканалининг асл мақсади ўзбекларни бугунги дунё билан таништириш эмас. Агар шундай қилинса, ўзбеклар Ислом Карим раҳнамолигида шу ҳолга тушган қашшоқ Ўзбекистонни дунё билан солиштириб, дарҳол инқилобий ўзгаришлар йўлига ўтиб кетишади.