22 December 2012
02:24 -
Ислом Карим Қозоғистон ҳукумати раҳбарини қабул қилди
Бугун тарқатилган расмий хабарларга кўра, Президент Ислом Карим Оқсаройда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Серик Ахметовни қабул қилди. “Сўнгги йилларда давлатларимиз долзарб масалалар бўйича кўп томонлама тузилмалар доирасида бир-бирининг принципиал позицияларини доимий равишда қўллаб-қувватлаши тенденцияси кузатилмоқда” дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарида.
Телеканаллар орқали узатилган лавҳаларда Ислом Карим хурсанд, фавқулодда бир жўшқин кайфиятда кўринди, дейди мухбиримиз. ТВга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон минтақада сувдан одилона фойдаланиш тизимини ривожлантириш масаласида келишилган ягона позицияга эга бўлиб, у икки давлат Президентларининг 2012 йил 7 сентябрда Остонада имзоланган Қўшма баёнотида мустаҳкамлаб қўйилган.
Учрашувда мамлакатларимизнинг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Ўзбекистонда бу учрашув хусусида тарқатилган хабарлар умумий гаплардан иборат бўлиб, Ислом Каримнинг Серик Ахметов билан биргаликдаги расми ҳам йўқ. Қозоқ ахборат воситалари биз ҳам бераётган расмдан ташқари, Ислом Каримнинг қуйидаги сўзларини ҳабар сарлавҳасига чиқаришган: Мен Қозоғистон Президенти билан муносабатларимни қадрлаб келганман ва қадрлашни давом эттираман.