21 December 2012
23:35 -
Жанубий Корея диктаторининг қизи бу мамлакатнинг демократик президенти бўлоладими?
19 декабрда ўтказилган сайловларда ғалаба қозонган 60 ёшли Пак-Кин-Хе расмий номи Корея Республикаси бўлган Жанубий Кореянинг президентлик курсисига 2013 йил 18 февралда ўтиради.
Ўзбекистон билан Жанубий Кореянинг иқтисодий алоқалари тезлик билан ривожланиб келаётгани туфайли, янги президантнинг шахси билан танишиш ўзбеклар учун ҳам фойдалидир.
Унинг отаси Пак-Чжон Хи Иккинчи Жаҳон Урушидан олдин Япониянинг қўли остида бўлган Кореяда ҳарбий карьера қилган одам. Бу урушдан кейин Корея иккига бўлинди, жануб америкаликларнинг, шимол эса СССРнинг назорати остида қолди. Кейинчалик Корея Республикаси ва Корея Халқ Демократик Республикаси тузилди.
Ўша вақтларда иккала Кореянинг ҳам иқтисодий аҳволи жуда ёмон бўлган, иккала давлат ҳам қашшоқ эди. 1961 йили генерал Пак Чжон Хи давлат тўнтариши қилдиб, 1963 йилда президент бўлиб олди ва 1979 йилда ўлдирилмагунча курсисини ҳеч кимга бермади. У диктатор эди, аммо антикоммунистик диктатор. Шу сабабли ҳам бўлса керак, ўша даврда Япония ва АҚШ Жанубий Кореяга жуда катта иқтисодий ёрдам бердилар. Айнан ўша йиллари Жанубий Кореянинг иқтисоди чўққиларга кўтарилди, ҳозир ҳам чўққиларда.
Пак-Кин-Хе отасининг даврида кошона ҳаёт кечирган, Францияда ўқиган.Унинг отасига қарши бир неча марта суиқасд уюштирилган. Уларининг бирида ўзи тирик қолса ҳам, хотини ўлдирилган.
Пак-Кин-Хе Франциядан қайтгандан кейин, расмий маросимларда онасининг ўрнини тўлатиб, нораcмий “биринчи леди” сифатида танилган. Отаси 1979 йили набатдаги суиқасддан қутила олмади, ўлдирилди. Шундан кейин 1998 йилгача, яъни Жанубий Корея иқтисодий кризисга учрамаганча, Пак-Кин-Хе сиёсий саҳнада кўринмади.
У 1998 йилда Буюк Давлат Партиясидан парламентга депутат бўлди ва мана ниҳоят шу партиянинг номзоди сифатида президент сайловида ғалаба қозонди. У сайлов кампанияси вақтида отаси замонидаги ваҳшийликлар ва инсон ҳуқуқларининг топталиш ҳоллари учун кечирим сўради.
У ҳеч қачон турмуш қурмаган, бошқа эркаклар билан жанжалли алоқаларда бўлмаган, Шимолий Кореяга нисбатан кескин позицияда бўлса ҳам, дипломатик муносабатларга тайёр.
Маълумки, жанубий Кореянинг Пак-Кин-Хедан аввалги демократик президентлари ҳам жаҳоннинг 10 та энг ёмон диктаторлари рўйхатига киритилган Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан яхши алоқаларда бўлдилар, Ўзбекистонда демократик жараёнларни тезлатиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича аҳволни тузатиш ҳақида ҳеч оғизларини очмадилар.
Пак-Кин-Хе президентлик курсисига ўтиргандан кейин бирон нарса ўзгарадими? Ахир у отаси замонидаги ваҳшийликлар ва инсон ҳуқуқларининг оммавий топталиш ҳоллари учун кечирим сўрадими, энди Ўзбекистондаги ваҳшийликлар ва инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда топталаётганига кўз юмса, иккиюзламачилик қилган бўлади. Ўзбеклар бундай бўлишини истамасдилар.