03 April 2008
03:00 -
23:00 - НАТО Украина ва Гуржистонни ўз қаторига олиш масаласи бўйича қарорини декабрга қолдирди 21:30 - Шайхонтохур туман суди Пўлат Охуннинг паспорти борасидаги даъвосини рад қилди

23:00 - НАТО Украина ва Гуржистонни ўз қаторига олиш масаласи бўйича қарорини декабрга қолдирди
Кечадан бери Бухарестда ўтаётган НАТО саммитида Албания ва Хорватияни аъзоликка қабул қилиш хусусида бу мамлакатларга таклиф юбориш қарори олинди. Бу икки мамлакат ва Македония бир неча йилдан бери “НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатлари режаси” деб номланган программа асосида НАТО билан ҳамкорлик қилишган эди. Демак, Албания ва Хорватияни бу иттифоққа аъзо қилиб олиш масаласи принцип ўлароқ ҳал қилинган, улар таклифни қабул қилишади ва яқин келажакда НАТОга қабул қилинишади.
Македония масаласида Юнонистоннинг қаршилиги ҳал қилувчи роль ўйнаган. Маълумки, Юнонистоннинг таркибидаги етралича автоном ҳуқуқларга эга бўлган ўлканинг номи ҳам Македония. Шуни рўкач қилган Юнанистон, Македония давлатидан ўз номини ўзгартиришни талаб қилди ва талаби бажарилмагунча, уни НАТОга олиш қарорини вето қилишини билдирди. Бу масалани оловлаштиришни истамаган НАТО раҳбарияти Македония масаласини ҳозирча орқага қолдирди.
Украина ва Гуржистон шу саммит вақтида “НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатлари режаси” доирасига олиниши, бошқачароқ айтилса, аъзоликка номзодлар рўйхатига расман киритилиши лозим эди. АҚШ бундай қадамнинг ашаддий тарафдори бўлса ҳам, Франция ва Германия бу масалада шошилмаcлик тарафдори бўлдилар. Улар Россиянинг норозилигини ҳисобга олиб шундай қилганлари очиқча кўриниб турибди.
НАТОнинг Бош котиби Яап де Хооп Схеффер Украина ва Гуржистонни бу иттифоққа аъзо қилиб олиш учун ҳеч қандай эътироз йўқлиги, келажакада бу масала албатта ижобий ҳал этилишини урғулади. Иттифоқ паҳбарлари Украина ва Гуржистонни “НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатлари режаси” доирасига олиш ҳақидаги қарорни энг камида шу йилнинг декабрь ойигача кечиктиришибди.
Халқаро кузатувчиларнинг фикрича, бу икки мамлакaт эртами-кеч албатта НАТОга қабул қилинади. Россия расмийларининг баёнотлари ҳам улар буни тушунишларини кўрсатмоқда. Ҳозир Россия вақтдан ютиш билан машғул, холос.
21:30 - Шайхонтохур туман суди Пўлат Охуннинг паспорти борасидаги даъвосини рад қилди
Шу йилнинг 27 мартида фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур тумани суди судьяси Дилбар Мавлонова раислигида “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун даъвоси билан маҳкама очилгани ҳақида хабар қилгандик. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси устидан паспорт можароси билан бошланган бу иш бугун якунланди.
Ўтган суд мажлисларида даъвогар Пўлат Охун, жавобгар ИИВ ХЧКваФ бошқармаси (майор Файзиев) судга ўз иддаоларини баён қилишган эди. Ўзаро савол-жавобларда ИИВ вакили иш матриаллари билан таниш эмаслиги маълум бўлган, у пойинтар-сойинтар жавоблари билан судни чалғитишга уринганди.
Ўшанда Пўлат Охун Ўзбекистон ИИВнинг бу бошқармаси раҳбарияти мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ўзига фуқаролик паспорти берилишини пайсалга солаётганини таъкидлади. Суддан бошқарма маъмуриятига нисбатан қисқа муддатларда паспорт бериш мажбуриятини юклашни, ИИВ раҳбарларининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Ўзининг даъвосини Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан асослаган мухолифат фаоли ўзига паспорт берилмаслиги ортида сиёсий сабабларни кўраётганини такрорлади.
Бугун эрталаб бошланган иккинчи суд мажлисида ҳам жавобгар тарафининг вакили майор Файзиев на ишда прокурор сифатида қатнашаётган Мухторовнинг, на судья Мавлонованинг, на давогарнинг саволларига жавоб қайтара олмади. Аксинча, суд мажлиси давомида бошқарманинг Пўлат Охун иши билан шуғулланган ходими хизмат сафарига кетганини айтиб, жим тураверди. Прокурор аввалига тутоқди, судья жиғибийрон бўлди. Шундан сўнг суд мажлисига танаффус эълон қилинди.
Куннинг иккинчи ярмида давом этган суд мажлисида прокурорнинг фикри ўзгаргани кўринди, судья уятдан нигоҳларини ерга қадади. Нималардир деб ғудранган майор Файзиев Швеция Қироллигининг “Бирлик”чи шахсига доир сўровларига жавоб келмагунича, унга паспорт берилмаслигини такрорлаб тураверди. Шундан сўнг ўрнидан даст турган прокурор суддан Пўлат Охуннинг аризасини қаноатлантирмаслик, ИИВнинг ХЧКваФ бошқармасини айбдор деб топмасликни сўради.
Музокара ўтиб, суд маслаҳатга кираётганида вазият деярли ойдинлашган, суднинг Каримов режими истагини қонунлаштириб бериши аён бўлганди. Ниҳоят, судья Мавлонова тутилиб-тутилиб, Пўлат Охуннинг аризасини рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттирди. Бу қарор устидан шу суд орқали Тошкент шаҳар судигка аппелация тартибидан арз қилиш мумкинлигини эслатди. Пўлат Охун ва “Эзгулик” жамияти фаоллари суд қарорини олган кунлари лўттибозлар билан шаҳар босқичида курашни давом эттиришга келишиб олдилар.