19 December 2012
22:34 -
Бечора КХШТ Ислом Каримсиз қолди
Бугун Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига кирадиган 6 давлат раҳбарининг йиғилиши бўлди. Ташкилотнинг 7-чи аъзоси бўлган Ўзбекистон Президенти эса бу ерда йўқ. Нега? Чунки, ҳар турли ташкилотларга бугун кириб, эртага чиқиб кетишни одат қилган Ислом Карим иккинчи марта бу ташкилотдан чиққанини шу йил июнь ойида эълон қилиб бўлган эди. Яна бир марта қайтиш эҳтимоллигини ҳисбга олиб бўлса керак, бу галги чиқиш “аъзоликни тўхтатиб қўйиш" шаклида бўлган.
Бугунги йиғилишда Ўзбекистоннинг аризаси кўриб чиқилди ва мамлакатимизнинг аъзолиги тўхтатиб қўйилди. Ваҳолангки, бу ташкилотнинг тузуги/уставида “аъзоликни тўхтатиб қўйиш” деган тушунчанинг ўзи йўқ. Қоғоздагина бор бўлган ташкилотнинг бундай ножиддийлигини ҳамма айнан ножиддийлик деб қабул қилди.
Шундай қилиб, КХШТ аъзоларининг сони 6 га тушди. Расмда – чапдан ўнгга – шу 6 мамлакатнинг (Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон) президентлари. Энг ўнгдаги одам - КХШТнинг Бош Котиби лавозимида яна 3 йилга қолдирилган Николай Бордюжа.
Олти президент Ўзбекистоннинг янги мақомини тасдиқлашдан ташқари бир тийинга қиммат яна бир нечта ҳужжат имзолашибди.
Сергей Лавров кеча Тошкентга келиб, сўнгги дақиқада бўлса ҳам Ислом Каримни ўз қароридан воз кечтиришга уринди дейишга ҳеч қандай асос йўқ. Чунки, Ўзбекистон ҳарбий блокларга аъзо бўлмаслик ҳақида бор-йўғи ярим йил аввал қонун чиқарди. Табиий, масхарабоз Ислом Карим кечасиёқ Олий Мажлис палаталарини тўплаб, бу қонунни йўқ қилиши мумкин эди, у ҳолда, КХШТ ҳам ўз масхарабозлигини тан олган бўларди. КХШТ ножиддийликдан Ислом Карим даражасига, яъни масхарабозликка тушмаслигини тахмин қилиш қийин эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения