19 December 2012
04:47 -
Президент Ислом Карим Сергей Лавровни қабул қилди
Расмий хабарларга кўра, Президент Ислом Карим бугун Оқсаройда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, мамлакатлараро манфаатларга тааллуқли долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар кўриб чиқилган.
“2012 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув чоғида эришилган принципиал келишувлар ва уларнинг якуни бўйича имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни амалга ошириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда” дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарида.
Россия ташқи ишлар вазири шунақа умумий гаплар учун Тошкентга келиб, Ислом Карим билан учрашганига ақли расо одам ишонмайди. Ҳеч шубҳа йўқки, Сергей Лавров столга мушт уриб, россиялик мобиль оператори МТСнинг Ўзбекистонга қайтиши, унинг ҳамма кўрган зарарлари Ўзбекистон тарафидан қопланиши, бу ишни қилганлар жазоланишини талаб қилиш учун келган. Натижани яқинда кўрамиз.
Дарвоқе, кўраётган расмингиз мушт туширишдан олдин олинганми ёки кейин, билиш қийин. Лекин, "катта оғанинг" башарасига қараганда, иш муштсиз битмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения