18 December 2012
21:15 - Абдулазиз Комилов Россиялик ҳамкасбига қуллуқ қилди, аммо оёғини ўпмаганга ўхшайди
Кеча Тошкентга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ташрифи оддий эмаслигини аввалдан таъкидлаган эдик. Таъкидлаш ҳам майли, у Путин номида столга мушт уриб, Россиянинг ўзбекистонлик вассалларига қандайдир буйруқлар бериб кетишини тахмин қилдик. Табиий, бу каби нозик масалаларда тахминларимизни бевосита тасдиқлайдиган фактлар бўлмаслиги билар эдик.

Аммо, билвосита фактлар етарли.

Ҳамма биладики, Ўзбекистонда ҳатто Президентнинг турли меҳмонлар билан учрашувини кўрсатувчи расмлар камдан-кам берилади. Бош вазир ёки оддий вазирларнинг учрашувларида эса расм ҳам олинмаса керак.

Ана шу анъана бугун бузилди. Сергей Лавровнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашуви ҳақидаги хабарларда расм ҳам бор. Аммо, қандай расм? Кўриб турибсиз, вазиримиз икки букилган. Ўз хўжайини олдида тиз чўкмабди, холос. Балки чўккандир, уни кўрсатишмаган.

Учрашувга оид хабарлар умумий гаплардан иборат. Бу ҳам бизнинг тахминимизни тасдиқлайди. Сергей Лавров столга мушт уриб, россиялик мобиль оператори МТСнинг Ўзбекистонга қайтиши, унинг ҳамма кўрган зарарлари Ўзбекистон тарафидан қопланиши, бу ишни қилганлар жазоланишини талаб қилиш учун келган.

Бош айбдор ҳам маълум: Ислом Каримнинг Foohusha лақаби билан тинилиб бораётган қизи Гулнора. Ҳар куни у ер бу ерда ярим яланғоч ҳолда пайдо бўлиб турадиган бу фуҳиша нега охирги ҳафаталарда кўринмай қолди? Жазолаш бошландими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону