16 December 2012
01:19 - АҚШ маъмурияти “Свобода” радиосининг ишини текширмоқчи, аввал “Озодлик”даги ҳаромийларни бир ёқлик қилиш керак

ББСнинг хабарига кўра, "Фридом хаус" ташкилоти бу машҳур радионинг рус хизмати фаолиятини кескин шаклда танқид қилгандан кейин, АҚШ Президенти маъмурияти қошидаги Эфир Бошқарувчилар Кенгаши “Свобода”нинг ишини текширишга қарор қилганини билдирибди.

Аслида, дейди мухбиримиз, Эфир Бошқарувчилар Кенгаши демократия учун эмас, Ўзбекистон режими учун хизмат қилаётган “Озодлик” радиосининг ишини текшириши керак. Бу масалани айнан ўзбек демократик мухолифати кўтариши лозим.

“Бирлик” Партияси раисининг ўрибосари Пўлат Охуннинг шу йил 22 ноябрда “Харакат” Агентлигининг сайтида эълон қилинган “Кто контролирует узбекских исламистов во главе с Салаем Мадаминовым и радио «Озодлик»?” номли мақоласини шу йўналишдага жиддий қадам сифатида кўриш керак.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “Озодлик”да ишлайдиган ҳаромийларга АҚШ маъмурияти орқали босим ўтказиш ҳам муҳимлигини айтар экан, Ўзбекка хиёнат қилганларни Ўзбек жазолаши муҳимлигини гапиради. Вақти келади, агар бу ифлослар Ўзбекистонга борса, миллат уларнинг юзига ўз ахлатларини олиб суради.

 

Қирғизлар тарафидан Ўзбек тириклайин ёқилганда, бунга Ўзбек миллатининг муносабати қандай бўлганини ёритмасдан келаётган, МХХнинг топшириғи билан ёритмай келаётган, ўз эшиттиришларидан бирида Истанбулда Жаҳон Ўзбеклар Бирлиги ташкилоти тузилганини айтиб ўтиб, ҳатто шундай муҳим воқеанинг тафсилотларини ёритмаган, “Бирлик”нинг Қирғизистон элчихонаси олдидаги пикетини биз ўғри-ит дейдиган тожик Суҳроб Исмолов ташкил қилди дейишгача борган, мен шахсан ўзим аралашгандан кейингина буни тузатишга мажбур бўлган, аммо барибир "Бирлик" сўзини тилга олмаган ва шу каби ўзбеклар учун муҳим воқеаларни ўзбеклардан бекитиб келиш билан машғул бўлаётган бу миллат хонларини бундан баттар жазолар кутади, мен бунга аминман.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону