15 December 2012
02:06 - ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жустеннинг миссияси битди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида хайрлашув маросимини ўтказган Европа Иттифоқи ваколатхонаси раҳбари Норбер Жустен ўзининг дипломатик миссияси давомидаги фаолиятидан мамнунлигини билдирган. Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, ўзаро алоқаларнинг аҳволини муҳокама қилган элчи Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган. ЕИнинг илк элчиси билан иқтисодий-сиёсий, савдо ва маданий гуманитар алоқалар хусусида ўзбекистонлик мулозимлар билан сўзлашган.

Норбер Жустен ўз фаолияти даврида мамлакатимиздаги мухолифатчилар, фуқаролик жамияти вакиллари билан етарлича муносабатлар ўрнатмади. Аммо, яқинда вазият ўзгаришга бошлади. Бунинг мисоли сифатида ЕИ ваколатхонасида “Бирлик” Партияси делегацияси расман қабул қилинганини айтиш лозим. Ваколатхонага келадиган янги раҳбар айнан шу сиёсатни давом эттиришига умид қилиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону