12 December 2012
05:19 - Ўзбекистонга поездда қайтиш чипталари сотиш тўхтатилди
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати МДҲ мамлакатларига йўл олган йўловчиларга қайтиш чиптаси сотишни тўхтатди. Бу ҳақда ўрисларнинг РИА “Новости” агентлиги хабар тарқатган. Агентликка кўра, Ўзбекистон темир йўллари ширкати гўё россиялик ҳамкасбларидан бу борада қарздор бўлиб қолган ва бу қарзни оддий ўзбек йўловчиларнинг елкасига юкламоқчи. Энди ўзбеклар Россияга сафарга чиқсалар, фақат у тарафга сўм билан билет оладилар. Қайтиш билетини эса Россияда рублга оладилар. Яъни, Ўзбекистон бу борада Россия чиптафурушларига имтиёз яратгандек бўлмоқда. Янги йилга қадар давом этадиган бу амалиёт темир йўлнинг ўз ходимларига қўлланилмайди.

Аслида қайтишга чипта сотилмаслигига сабаб Ўзбекистондаги байрамолди хавфсизлик чоралари бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону