09 December 2012
18:17 -
Даҳшат: Туркияда 4 йилда 27 мингдан кўпроқ бола ғойиб бўлган
Бу мамлакатнинг 81 вилоятида олиб борилган тадқиқотларга кўрсатдики, дейилади турк матбуотида Давлат Статистик Кўмитасига асосланиб бугун тарқатилган хабарда, 2008-20011 йиллари ичида 27 мингдан кўпроқ бола ғойиб бўлган, уларнинг 16 мингга яқини қиз болалар. Ғойиб бўлганларнинг фақат 5 минг 974 нафари топилган.Ғойиб бўлганларнинг 3 минг 227 нафари турли муассасалардан (етимхона каби муассасаслар назарда тутилмоқда, шекилли – “Ҳаракат”) қочибди, 12 минги эса уйидан.
Эълон қилинган рақамларнинг яна биттаси жуда даҳшат берувчи. Шу 4 йил ичида 676 минг болага нисбатан турли ишлар очилган (Жиноий иш ва шунга ўхшаганлар назарда тутилмоқда – “Ҳаракат”).
Айнан шу бугун Туркия матбуотида қочган қизлар ҳақида бошқа бир қизиқ хабар ҳам бор. Муғла вилоятида бир ҳафта олдин “Манекен бўлиш учун кетаяпмиз” деб уйидан қочган 4 қиз (расмда) бир ҳафтадан кейин полицияга келиб таслим бўлибди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения
