08 December 2012
04:26 -
Сирдарёда... қонун йўқ! (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №40, 07. 12. 2012)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Сирдарё вилояти Гулистон тумани Деҳқонобод даҳаси Навоий кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаро Галина Молдина 30 яшар қизи қизи Иннанинг турмуши бузилгач, Носир Абдалиев билан анчадан бери учрашиб юришгани ва шу одам туфайли сирли равишда ўлим топгани ҳақида ёзади. Шу йилнинг 22 октябрида Носир Абдалиев Ингани телефон орқали чақириб олгани ва қизи унинг олдига кетиб, қайтиб келмаганини таъкидлайди. Маълум бўлишича, 23 октябр куни Гулистон тумани ИИБ ходимлари Галина Молдина Иннанинг заҳарлангани, тезликда вилоят шифохонасига етиб бориши зарурлигини айтишади.
“У ерга бордим. Прокуратура терговчилари қизимнинг ўз-ўзини осиб ўлдирганини, ўликхонада қизимнинг жасадини кўрганимда унинг бош қисми ўнг чакка чоҳаси зарба натижасида кўкариб кетганига гувоҳ бўлдим. Терговчилар эса қизимнинг бошқа аъзоларини кўришга монъелик қилишди. Қизимнинг телефон аппаратини қайтаришди, лекин унинг ичидаги рақамлар бутунлай ўчириб ташланган экан. Терговчилар тиббий экспертиза хулосасини ҳам беришмади” дейди Галина Молдина. 24 октябр куни Инганининг мурдасини ювган қўшнилар эса қизнинг чап кўкрак соҳаси, ўнг оёқ болдири кўкариб кетгани, жинсий аъзосида зўрланиш аломатлари мавжудлигини айтган.
Онаизорнинг кўнглига гумон солган ва мудом тинчлик бермаётган бу ҳодиса Сирдарёда мутлақо текширилмаяпти. Галина Молдина қизининг ваҳшиёна қотиллик қурбони бўлгани, уни эксгумация қилишга рухсат беришмаётгани, гумони Н. Абдалиевдан экани, унинг акаси эса вилоят МХХ бошқармасида масъул лавозимда ишлашини айтади. “Прокурорлар мум тишлаган, милициянинг қўли ишга бормайди, мен нима қилишим керак?” дейди Молдина “Эзгулик”нинг маҳаллий фаоллари билан суҳбатда.
Гулистон шаҳар Самадов кўчаси 8-уйда яшовчи фуқаро Ж. Ҳайдарова эса 2007 йилнинг 5 мартида фарзанди Д. Ҳайитовни шахсий транспортида уриб кетган Сирдарё вилояти ИИБ ЙПХ ходими, сержант З. Норпўлатовни жаворбгарликка торттира олмай сарсон. 5 йилдан бери Сирдарёдаги бирор мутасадди идора унинг дардига қулоқ солмайди. Чунки сержантнинг акаси Ғ. Норпўлатов ҳозирда Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи, мустаҳкам қоя каби укасига қалқон бўлаётган бу жанобга ҳар ҳолда вилоят раҳбарларининг ҳам унда-мунда иши тушиб туради. Ҳайдарова эса гувоҳлар кўрсатмаси-ю, Тошкент Тиббий Академияси томонидан берилган тиббий хулосаларга ишониб юрибди.
Гулистон шаҳар Ўзбекистон шоҳ кўчаси 113-уй 18-хонадонда яшовчи эр-хотин Улуғбек ва Феруза Бегматовалар фирибгарлар тузоғига илинган. 2012 йилнинг 8 июнида ўзларининг Нексия русумли машинасини уюшган жиноий гуруҳга олиб беришга раҳбарлик қилган Гулистон шаҳар 4-сонли Давлат нотариуси Н. Сагатовани жавобгарликка торттира олмаяпти. Чунки Сагатованинг суянчиқлари ҳам Сирдарёни суяб турганлардан. Иш бўйича Гулистон шахар ИИБ тергов бўлими терговчиси Музаффар Расулов жабрланувчиларга ишнинг Амнистия туфайли ёпилиб кетгани, машинадан энди умид қилмаса ҳам бўлишини айтиб, уларни юпатмоқда.
Сирдарёликлар нима қилсин, зўровонларнинг бири миршаббоши, яна бирининг акаси йўлаги тор ва қоронғи идораларда ишлайди, яна бири эса Адлия паноҳидаги давлат нотариуси?!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения