06 December 2012
06:24 -
Forbes журналига кўра, энг таъсири кучли одам Обама, ундан кейин Маркел ва Путин
Бу журнал ўз экспертлари тарафидан 2012 йилнинг энг таъсири кучли деб танланган 71 шахсининг рўйхатини эълон қилди. Дунёнинг аҳолиси 7,1 млрд бўлгани учун 71 одамни танлашибди. Биринчи ўринга АҚШ Президенти Барака Обама қўйилган. Иккинчи ўринда ГФРнинг канцлери Ангела Маркел, учинчи ўринда Россиянинг Президенти Владимир Путин.
Тўртинчи ўринга Microsoft ширкатининг асосчиси, дунёнинг энг бой одами Билл Гейтс, бешинчи ўринга Рим папаси Бенедикт XVI қўйилибди.
Кейинги 5 ўринда қуйидагилар бор:
Бен Бернаке, АҚШда Давлат Банки ролини ўйнайдиган Федерал Резервнинг раиси
Абдуллоҳ бин Абдул Азиз ал Саид, Саудия Арабистонининг қироли
Марио Драгҳи, Европа Марказий Банкининг президенти
Ху Жинпинг, Хитой Коммунистик партиясининг Бош котиби
Давид Камерон, Буюкбританиянинг Бош вазири
Табиий, бу рўйхатни мутлоқ ҳақиқат сифатида тан олиш хато бўларди. Масалан, бешинчи ўринга Рим папаси Бенедикт XVI, еттинчи ўринга Абдуллоҳ бин Абдул Азиз ал Саид, 44-чи ўринга Шимолий Кореянинг мишиқи диктатори Ким Жонг Унниннг қўйилгани анчагина бахсли. Лекин Forbes журнали жуда кўпчилик учун кўнгил очар нашр эканлигини ҳисобга олсак, бу рўйхатда кўнгил очар нарсалар кўп. Кўнгил очишни истаганлар учун бу рўйхатнинг адреси - http://www.forbes.com/powerful-people
Расмда – у рўйхатга кирган баъзи шахслар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения