19 March 2008
04:00 -
22:00 - Тўқмоққа қарши... усул йўқ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 15, 19 март 2008) 17:00 - “Бирлик”нинг Самарқанд вилоят фаоллари йиғилиши ҳақида

22:00 - Тўқмоққа қарши... усул йўқ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 15, 19 март 2008)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Сирдарё вилояти Боёвут тумани Ғалаба ф/у яшовчи фуқаро К.Эркабоев, Гулистон шаҳар Дўстлик қўрғонида яшовчи К.Исоқулов, Гулистон шаҳар С.Рахимов кўчасида яшовчи А.Берданов, Гулистон шаҳар Рудакий кўчасида яшовчи К.Бозорбоев, Гулистон шаҳар Ҳамза кўчасида истиқомат қилувчи О.Усмонов, Гулистон шаҳар Абдураҳмонов кўчасида яшовчи Х.Эрназаров, Гулистон шаҳар Дўстлик қўрғонида яшовчи М. Йўляхшиева, Гулистон шаҳар Носир Зокиров кўчасида яшовчи фуқаро З. Жўрабоев сингари фуқаролар мурожаат қилиб, ўзларининг фуқаровий, конституциявий ҳуқуқлари топталаётганлигидан шикоят қилишган. Айни шикоятларга тиркалган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари ҳамда ҳукумат муассасаларидан берилган ўнлаб жавоб хатларида уларнинг шикоятлари тасдиғини топмаганини айтилади. Жамиятимиз мазкур мурожаатларнинг кўпчилиги юзасидан муқаддам пресс-релизлар тайёрлаган, Республика Бош прокуратураси, Олий суд, ИИВ, МХХ сингари нуфузли идораларни эшигини қоққан, бир қанча оммавий ахборот воситаларида материаллар чоп этган.
Шунга қарамай бу фуқароларнинг шикоятлари гўё ўз тасдиғини топмаётир. Икки томчи сувдек бир-бирини такрорловчи шунчаки маъсулитсизлик билан ёзилаётган жавоб хатлари Сирдарё вилоятида юзага келган ўзига хос анархия ҳамда бош-бошдоқликни бўй-басти билан кўрсатиб турибди. Қуйи инстанцияларда нисбий муваффақиятга эришган аризалар, шикоятлар, фуқароларнинг бошқа турдаги мурожааатлари фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди (раиси Муллажонов, Марказий банк раиси Файзулла Муллажоновнинг укаси — Эзгулик) остонасида тўхтаб қолмоқда. Тўғрироғи, фуқаролар арзлари тасдиғини топмагани суднинг ваколатли маъмурлари томонидан тегишли тартибда қонунлаштирилиб фуқароларга қайтарилмоқда. Ана шу қарорлар туфайли нуфузли идоралар билан фуқаролар ўртасида баърер пайдо бўлган. Вилоят прокуратураси, ИИБ ва МХХнинг вилоят бошқармаси айни юзаки жавобларга асосланиб, фуқароларни саргардон қилишмоқда.
Хўш, айни шикоятлар нега ёзилмоқда? Уларнинг муаллифлари вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотларни кўролмайдиган шунчаки ғаламисларми? Ёки оддийгина вақтихушлик учун қоғоз қоралаб, катта-кичик амалдорларнинг тинчини бузишга қасд қилган муайян гуруҳми? Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари ана шу мурожаатларни ўрганиш асносида фуқароларнинг ҳуқуқларини топташ Сирдарёда оддий кундалик нормага айланганига амин бўлди. Бисотимиздаги юзлаб ҳужжатлар, амалдорларнинг жимжимадор имзолари билан йўлланган совуққон жавоб хатлари ана шу хулосаларни келтириб чиқармоқда.
Масалан, катта педагогик тажрибага эга бўлган А.Эрданов ва Х.Эрназаровларнинг ноқонуний ишдан бўшатилиши билан боғлиқ можароларни кўриб чиққан Олий суднинг энг юқоридаги инстанциялари ҳам, Республика Бош прокуратурасининг нуфузли бошқармалари ҳам, хатто Амалдаги қонун ҳужжатларини мониторинги институти ҳам адолатли тўхтамга кела олмаганлар. Оддий ер можароси билан нуфузли маҳкамаларнинг эшигини қоқаётган К.Эркабоев, диндонлар ўртасидаги носоғлом муносабатга эътиборимизни тортаётган О.Усмонов ҳам, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида юзага келган коррупциядан бонг ураётган К.Бозорбоев ҳам, вилоят энергетика тизимида юзага келган камчиликларни баён қилаётган К.Исақулов, суд-ҳуқуқ тизимидаги адолатсизликни таъкидлаётган З. Жўрабоев ҳам ўзларининг ҳақлигини етарлича ҳужжатлар билан асослайди. Айримлари 3 йил, кўпчилиги унадан ҳам кўпроқ хокимият идоралари эшигида сарғаяётган бу фуқаролар ўзига хос курашдан безиб бўлганлар.
Аммо жамоатчилик, ўз виждони олдида шунчаки ғаразгўй ёзғувчи кимсага айланиб қолмасликлари учун принципиал нуқтаи назардан кураш олиб бормоқдалар. Бу йўлда мадад сўраб, жамиятимизга мурожаат қилган арзгўйларнинг мурожаатларини турли инстанцияларга йўллаганмиз. Юқорида таъкидлаганимиздек, жамиятимиз мазкур бошбошдоқликка, қонунсизликка қарши барча таъсир механизимларни қўллаб бўлди. Аммо натижа йўқ.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти юзага келган мазкур ҳолатга халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши диқаттини қаратиб, Республика Бош прокуратураси, Вазирлар Маҳкасмасидан бу масалани ўрганишни сўрайди. Оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик диққатини вилоятда юзага келган қонунсизлик ва абсальют анархияга жалб этиб вилоятда муҳитни соғломлаштиришга таъсир ўтказишга чақиради.
17:00 - “Бирлик”нинг Самарқанд вилоят фаоллари йиғилиши ҳақида
Самарқандда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси вилоят ташкилоти Кенгашининг Ҳайъати йиғилиш ўтказди, деб хабар беради ташкилот раҳбари Холиқназар Ғаниев.
Ушбу йиғилишда мамлакат, минтақа ва халқаро майдондаги ҳозирги ижтимоий-сиёсий аҳвол, партия ва бутун мухолифат ичидаги мавжуд вазият муҳокама қилинди. “Бирлик” Партиясининг навбатдаги қурултойига тайёрланиш хусусида фикр алмашилди.
Ўзбек жамиятини демократлаштиришда асосий муаммо халқнинг сиёсий пассивлигида эканлигини ҳисобга олиб, ҳозирги пайтда оммавий тус олган меҳнат мигрантлари билан юрт ташқарисида ишлашга эътибор қаратиш кераклиги айтилди.
Мамлакат ичидаги сиёсий фаолиятда эса, замонавий алоқа воситалари - радио, телевидение, интернет - мухолифатнинг бевосита омма олдига чиқиш имконини бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, улардан кенг фойдаланиш кераклиги урғуланди. Хусусан, сунъий йўлдош орқали узатиладиган телевидение ҳақида ўйлаш, ҳатто шундай телевидение яратиш лойиҳасида устида ишлаш кераклиги такрорланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения