06 December 2012
02:35 -
Ўзбекистон ҳеч бўлмаса порахўрликда ҳаммадан олдинда, унинг йўлига фақат демократия тўсиқ бўлолади
Мамлакатимиз барча соҳаларда қолоқ, деганлар номаъқулнинг нонини ебди, дейди мухбиримиз Transparency International ташкилотининг 2012 йилги ҳисоботига кўз югуртиргач. Ўзбекистон коррупция масаласида тенгсиз деб топилиши учун атиги Бирма, Афғонистон, Шимолий Корея ва Сомалини ортда қолдириши лозим. Ҳар ҳолда коррупция даражаси бўйича кучли 5 ликни заабт этишнинг ҳам ўзи бўлмайди. Бунинг учун ота-бола Каримовларнинг ҳиссаси ҳисоботда алоҳида қайд этилган.
“Коррупция ҳар жойда пайдо бўлиши мумкин. Бу сиёсатчилар манфаати жамоатчиликникидан устун келган пайтда юзага келади. Расмий шахслар бепул қилишлари лозим бўлган хизмат учун пул талаб қилган пайтда пайдо бўлади”, - дея ёзади Transparency International. Афсуски, Дания ва Финландия раҳбарлари бу борада анчагина нўноқ экан, шу боис ҳам бу мамлакатларда коррупция даражаси паст деб топилибди.
Шунга эътибор бериш керакки, коррупция тушунчаси анча кенг бўлиб, унга оддий порахўрликдан тортиб, давлат мулкини турли йўллар билан ўғирлаш ёки қонунликларнинг камчиликларидан фойдаланиб ва ширкатлараро ўйинлар қилиб, давлатга солиқ тўлашдан қочишгача, ҳамма нарса киради. Transparency International ташкилотининг ҳисоботидан олинган иқтибосдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда кўпроқ порахўрлик ривожланган. Ҳа, бу соҳадад Совет замонида ҳам олдинги қаторларда эдик. Ҳали ҳам ўша ердамиз. Бозор иқтисодига ўтиш жараёни тезлашиши билан коорупциянинг ҳамма томонлари бизда ҳам кўринишга бошлайди ва иқтисодни ривожаланиши йўлидаги энг катта тўсиқ бўлади. Фақат демократияни ривожланиш йўли билангина коррупцияни минималлаштириш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения