04 December 2012
03:39 - Масхарабозликми ёки ҳақиқат: Олимларимиз тиббиёт соҳасида ғаройиб ихтиро яратишди
Яратилган қон ўрнини босувчи янги препарат таркибига сигир сути оқсиллари қўшилган. Тайёрланиши бирмунча осон ва таркиби q жиҳатидан бирмунча тежамкор бўлган мазкур препаратга аввалгиларидан фарқли ўлароқ хлорид магния, қаҳрабо кислотаси ва сигирнинг бошланғич давридаги сути оқсиллари қўшилган. Интелектуал мулк агентлиги томонидан янги ихтиро сифатида қайд қилинган мазкур препарат ҳақида “Правда Востока” газетаси йирик мақола чоп қилди.

Мақола сўнгида «Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида тайёрланган мазкур қон ўрнини босувчи препаратдан турли хилдаги захарланишларда ва руҳий шок ҳолатларида фойдаланиш мумкин. У оқсил ва энергетик модда алмашинувларини яхши тиклайди” дейилади.

Аммо, газетадаги мақолади бу препарат дунё тарафидан тан олиниб-олинмагани, патент олиб-олмагани ҳақида ҳеч нарса демайди. Тахмин қилиш мумкинки, янги препарат яратилгани ҳақидаги хабар навбатдаги масхарабозлик, халос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону