02 December 2012
20:44 -
НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий базасига ўлимчи-террористлар ҳужум қилди
Reuters агентилиги бироз аввал тарқатган хабарда айтилишича, бугун саҳарда Жалолободда жойлашган НАТОнинг энг катта ҳарбий базаларидан бирига ҳужум қилган толибонлар ўзлари келган иккита автомобилни портлатишган, узоқдагилари базага қараб ракеталар отишган. Базанинг атрофида қўриқчилик қилган Афғонистон қуролли кучларидан 2 киши, тинч аҳолидан 3 киши ҳалок бўлгани, НАТО кучларидан 5-6 киши ярадор бўлгани айтилмоқда.
11 йилдан бери давом этаётган қонли уруш доирасида, минг афсуски, ҳамма кўникиб қолган, ортиқча эътиборга ҳам сазовор бўлмаган воқеа. Аммо, 2014 йилда НАТО қўшинлари Афғанистонни тарк этгандан кейин нима бўлиши нуқтаи-назаридан қарасак, саволлар яна ҳам кўпаяди.
Вақти келгани учун эслатиш керакки, “Ҳаракат” агентлиги йиллардан бери АҚШ ҳарбий кучлари 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистонни тарк этмаслигини башорат қилиб келмоқда ва АҚШ қўшинлари бу ерда мутлақо қолиши кераклигини айтмоқда. Ҳозир ҳеч қандай шубҳа йўқки, АҚШ яқин орада Афғонистонни тарк этмайди, Мамлакат расмийлари у ерда доимий ҳарбий база қолдириш ниятлари йўқлигини айтишмоқда. Аммо, вақтнича базалар бўлиши аниқ. Вақтинча базалар доимийга қандай айланишини эса, гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Жалолободдаги бугунги жанг ҳам АҚШ бу ерда доимий қолиш керак деб ҳисобловчиларнинг позициясини мустаҳкамалашга хизмат қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения