01 December 2012
02:26 -
“Эзгулик” фаоли Ҳасан Чориевнинг апеллация суди 7 декабрга белгиланди
Жиноят ишлари бўйича Қашқдарё вилояти суди апеллация судлов ҳайъати Ўзбекисон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориевнинг апеллация суди мажлисини шу йилнинг 7 декабрига белгилади. Яккабоғ тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбланиб, энг кам иш ҳақининг 400 баравари (28 942 000 сўм ёки қора бозор курсида қарийб 11 минг АҚШ доллари) миқдоридаги жарима билан жазоланган ҳуқуқ ҳимоячиси суднинг адолатли ўтишига ишонмайди.
Ҳасан Чориев Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ИИБ томонидан туман ҳокими Рашид Муҳаммадиевга туҳмат қилганликда айбланган. Жиноят иши материалларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси 2012 йилнинг 6 июнида МХХнинг Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани бўлинмасига Қамаши тумани ҳокими Р. Муҳаммадиевнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан ариза билан мурожаат қилган. Ҳуқуқ фаоли ўз аризасида Қамаши тумани Чимқўрғон чорраҳасидаги давлатга тегишли 441-контурда жойлашган 37 гектар ер майдонида ҳоким ўз чорва молларини боқтираётганини таъкидлаган. Текширишда шикоятлар гўё тасдиқланмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения