29 November 2012
07:28 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Тижорат банкларида иш ҳақи қисқартирилсин!!!! ("Ҳаракат"нинг таҳлили билан)
Ўзбекистонда тижорат банклари ходимлариниг ойлик иш ҳақи 2012 йил 1 декабрдан бошлаб қисқартирилади. Бу ҳақида тижорат банкида ишлайдиган ходимлардан бири айтди. Марказий Банкнинг талабига биноан бўлаяпти бу иш, дейди у. Ойлик иш ҳақига қўшимча равишда тўланадиган устама ҳақ (надбавка) ва овқлатниш-йўл харажатларига тўланадиган компенсация (питание)бекор бўладиган бўлди. Бу маълумотни бошқа бир катта тижорат банкининг Молия департаменти бошлиғи ҳам тасдиқлади. У билан шундай суҳбатлашдик.
- Ойликлар қисқаратирилади деган гап юрипти, шу ростми?
- Ҳа қисқарадиган бўлди.
- Нима учун?
- Марказий Банкнинг талаби шундай бўляпти. Буйруқ келган хозир бизга, оғзаки буйруқ!
- Сиз тахминан неча пул олар эдингиз?
- Надбавка питанияларни ҳаммасини қўшганда 1 миллион 700 минг сўм.
- Қисқартирилгандан сўнг қанча тахминан оласиз?
- 800 минг сўмлар атрофида.
- Марказий Банк нима сабадан бундай оғзаки буйруқ беради, ахир ойликлар ошса бу яхши эмасми? Ишчиларни ишини рағбатлантириш керак-ку ахир, ойликларни кўтариш ўрнига нега қисқартиришади? Марказий Банкнинг бундай буйруқ беришга ўзи ваколати борми? Ахир тижорат банкларининг иш ҳақи бўйича масаласи уларнинг ички ишлари-ку.
- Сиз тўғри айтасиз, уларнинг бундай ваколати йўқ, лекин шундай талаб қўйишган ҳозир бизга. Раисларни (Банк Бошқарув раисларини) мажлисга йиғиб, хизматчиларнинг ойликларини қисқартирасанлар дейилган. Марказий Банк Бошкарув раисининг ўринбасари Эшматов шундай талаб қўйган. Нима эмиш, тижорат банклари ишчи ходимларининг ойлик иш ҳақи Марказий Банк ишчи ходимларинг ойлигидан катта бўлиши мумкин эмасмиш. Яқиндагина Марказий Банкнинг Молия департаментидан менга телефон қилиб, буйруқ бўйича ишнинг қандай кетаётганлиги тўғрисида маълумот сўрашди. Ҳозир ички норматив ҳужжатларимизга зудлик билан ўзгартириш киритиш устида иш қиляпмиз. Тез кунда бу масалани Банк Кенгашига олиб чиқиб тасдиқлашимиз керак, ҳамманинг кайфияти тушиб кетган, бу дигани олаётган пулларимизни деярли яримга яқини қисқартирилади дегани.
Қорни тўқни қорни оч билан нима иши бор?!
Ўзбекистонда 10 минглаб кишилар тижорат банкларида ишлайдилар. Уларнинг рўзғорлари ишлайдиган жойларидан олаётган ойликларига боғлиқдир. Ойликларни қисқартирилиши нафақат уларнинг оила бюджетларига, балким ишда бўладиган жавабгарлик-маъсулият ҳисларига, банк мижозларига хизмат қилиш сифатини пасайишига ҳам таъсир қилади. Ойликка яшаб бўлмаганидан сўнг, одам бошқа йўл билан даромад топишга интилади, иш ўринини йўқотиб қўйиши мумкинлиги ҳақида ўйлаш пасаяди. Ким ҳам ойлик кам жойда маъсулият билан ишилашни хоҳлайди?
Аксарият ҳолларда бу интилиш қинғир йўлга олиб кириб порахўрлик, ўғрилик каби иллатларга замин яратиб беради. Афсуслар бўлсинки, шундай ҳолатлар, ОАТБ “Агробанк”да бўлганидек, катта ўғриликни кўпайишига сабабдир. Ойлик иш ҳақи катта бўлса порахўрлик даражаси пасаяди. Буни Марказий Банк раҳбарлари ё тушунишмайди ёки била туриб атайлаб қилишяпти. Тўғрида, раҳбарнинг хизматчилар қанча ойлик олаётшани билан нима иши бор?! Уни бошқа қиладиган иши ёки ташвиши йўқми?! Шунга айтишса керакда: Қорни тўқни қорни оч билан нима иши бор деб!!!
Аҳмад Тошкандий
“Ҳаракат” таҳририятидан: Маълумки, тижорат банки юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамма банк оперцияларини бажарадиган нодавлат кредит муассасасидир, яъни хусусийдир. Марказий Банк эса, давлатники. Марказий Банк тижорат банкларига қонунлар доирасидан ташқари ҳеч қандай буйруқ беролмайди, уларнинг фаолиятига аралашолмайди. Аммо, Ўзбекисонда қонун борми, хусусий сектор борми? Масалан, деҳқон ва фермер хўжаликлари, расмиятчилик учунгина хусусий сектор ҳисобланади, амалда давлатникидир. Ўқувчимиз Аҳмад Тошкандийнинг хабари яна бир марта кўрсатмоқдаки, тижорат банклари ҳам қоғоздагина хусусий муассаса, амалда эса, давлатники. Шулар сабабли, Ўзбекистон бозор иқтисодига ўтмагани, Ислом Карим раҳнамолигида ҳали ҳам маъмурий-буйруқбозлик системасида ўтирганини гапирмоқдамиз. Бундай системада ҳеч қачон давлат бой, халқ фаровон бўлолмайди. Мавжуд режимни йўқ қилмагунча, қашшоқликда ўтираверамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения