29 November 2012
06:13 -
Гулнора Карим қўшиғи учун Голливуд режиссёрларига клип ишлатди
Ўтган куни "Googoosha-Foohusha"нинг "How Dare" ("Қандай ботиндинг") композициясига олинган янги клип премъераси бўлди. Август ойида Тошкентда суратга олинган клипга АҚШдаги энг яхши хип-хоп ижрочилар билан ҳамкорлик қилувчи голливудлик режиссёрлар Ави Коуэн (Avi Cohen) ва Жон Коломбо муаллифлик қилган. Мазкур видео Тошкентдаги вайрона ҳолига келган “Чорсу” (собиқ Москва) меҳмонхонасида олинган.Клипда Гулноранинг ўзидан бошқа яна таниқли ўзбек актрисаси Дилноза Кубаева ҳамда россиялик модель Пётр Кашаев суратга тушган.
Клип жараёнида фойдаланилган либослар, аксессуарлар ва тақинчоқлар ҳам Гулноранинг "Guli" брендига тааллуқли бўлиб, қўшиқ матни муаллифи ҳам унинг ўзидир. Мусиқани эса Максим Фадеев ёзибди.
Шоу-бизнесни ёритувчи нашрларга кўра, мазкур композиция Googoosha нинг инглиз тилидаги дебют альбомида тақдим этилган. Унинг релизи шу йил июнь ойида АҚШда ҳамда iTunes, Amazon, Google Player ва бошқа мусиқий ресурслар орқали бутун дунёда бўлиб ўтган эди. Альбом 12 та муаллифлик композициясидан иборат.