29 November 2012
02:33 -
Орасида “Бирлик” Бош котиби Васила Иноят ҳам бўлган фуқаролик жамияти вакиллари ЕИ Олий комиссари билан учрашдилар
Президент Ислом Каримнинг қабулидан бироз кеч чиққан ЕИ комиссияси вице-президенти Кэтрин Эштон ва унга ҳамроҳлик қилаётган ЕИнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича махсус вакили Патриция Флор элчи Норбернинг Ракатбоши маҳалласидаги резеденциясида “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, Бухородаги ҳуқуқий гуманитар марказ раҳбари Шуҳрат Ғани, ННОлар ассосиацияси вакили Шамиль Асьянов билан учрашди. Учрашувда ҳукуматнинг икки “ноҳукумат” ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этди: бири бизнесга кўмаклашувчи жамият, иккинчиси тадбиркор аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилот вакиласидир.
Учрашувнинг асосий қисми “Эзгулик” раҳбари Васила Иноят ва ЕИнинг бош дипломати Кэтрин Эштоннинг суҳбати сифатида ўтди. Васила Иноят сиёсий ҳуқуқларнинг устиворлиги, унинг бугунги Ўзбекистонда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга экани ҳақида гапирганини айтди. Хусусан, у мухбиримиз билан суҳбатда “Бирлик” Партиясининг 2003 йилдан бери Адлия вазирлигида рўйхатидан ўтишга уринаётгани, бугунга келиб сиёсий мухолифатнинг тан олинишигина юзага келган ижтимоий-сиёсий бўҳронларни бартараф этиш чораси эканини евромулозимларга уқтиришга ҳаракат қилганини яширмади. “Мен инсон ҳуқуқлари бузилишининг объектив ва субъектив сабаби сифатида мамлакатда реал сиёсий мухолифатнинг мавжуд эмаслигида кўраман. Албатта, демократик мухолифат мавжуд жамиятларда ҳам инсон ҳуқуқлари камстилиши мумкин, аммо мухолифат бор жойда инсон ҳуқуқларнинг бузилиши Ўзбекистондаги каби систематик бўлмайди, бўлолмайди. Шундай экан, сизлардан илтимос қиламан, Ўзбекистон расмийлари билан ҳар қандай учрашувларда “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш маслаласини у ёки бу шаклда ўртага қўйинглар,” деди Васила Иноят.
Унинг таъкидича, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бери сиёсий қарашлари ўзгача шахслар камситилиб, таъқиб қилиб келинди. Афсуски, бугунга келиб, Мурод Жўраев, Исроил Холдоров, Мамадали Маҳмудов сингари мухолифтачиларнининг қамоқдаги тақдири демократик ҳамжамиятнинг диққатини етарлича ўзига тортмаяпти. Чунки инсон ҳуқуқларининг систематик бузилиши жаҳон ҳамжамиятнинг вазиятга нисбатан муносабатини бироз мўътадиллаштириб, ҳафсаласиз қилиб қўйди.
ЕИ мулозими Кэтринг Эштон Васила Иноятнинг ҳароратли, айни пайтда жасоратли сўзларини эшитиб, ўзининг ҳам ана шу йўлни босиб ўтгани, инсон ҳуқуқлари масаласи билан узоқ ва давомли шуғуллангани, бу йўлга кирган одамнинг ортга йўли йўқлигини таъкидлади. “Мен яқин орада ҳамкасабам, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашаман ва унга ҳам айтган фикларингизни, мухолифатни рўйхатга олиш борасидаги илтимосларингизни етказаман” деди. У шунингдек, ЕИ ва Ўзбекистон сиёсий мулоқотлари чоғида сиёсий маҳкумлар, диний эркинликлар ва албатта биринчи навбатда мухолифатнинг рўйхатга олиниши масаласини кун тартибига қўйишга ваъда берди.
Учрашувда қатнашган бошқа ННОчилар ҳар доимгидек умумий шаклдаги гаплар айтиш билан чекландилар. Улар учун муҳим бўлгани - Кэтрин Эштондек дунё миқёсидаги сиёсатчи билан кўршишнинг ўзи эди, холос.