24 November 2012
13:13 - Душанбеда 16 миллий жамоанинг Форуми бўлди, ўзбек жамоаси қатнашдими?
Кеча Россия Фан ва Санъат Марказида “Чегарасиз дўстлик” шиори остида дўстлик жамиятлари ва миллий жамоаларнинг Форуми ўтказилгани Asia-Plus агентлиги томонидан хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, бу тадбирда рус, карис, осетин, немис, эрон, турк, қирғиз, татар ва бошқа миллий жамоалар иштирок этибди. Расмий маълумотларга кўра, 7,5 миллионли Тожикистон аҳолисининг 16 фоизи, яъни тахминан 1,2 миллиони ўзбеклар, 1 фоизи қирғизлардир (75 минг). Осетин ва немислар бармоқ билан санаса бўладиган даражада оз. Шундай экан, хабарда ўзбеклар жамоаси бу Форумда иштирок этиб-этмагани алоҳида таъкидланмагани жуда қизиқ. Балки, Asia-Plus агентлиги ўзбеклар жамоасини “бошқалар” ичига киритгандир? Ёки ўзбеклар бундай тадбирда иштирок этишга рози бўлмадиларми? Ёки уларга иштирок этишга рухсат берилмадими?

Тожикистонда ўзбекларга нисбатан очиқча камситиш сиёсати олиб борилаётгани ҳақида маълумотлар жуда кўп. Бу хусусда “Ҳаракат” агнтлиги ҳам хабарлар берган. Кеча Душанбеда ўтказилган тадбир навбатдаги мисол эмасми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону