23 November 2012
01:36 - ЕИ Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга 6,7 миллион евро ажратди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, БМТнинг Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамда Европа Комиссияси томонидан мамлакатда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича янги қўшма лойиҳа ишга туширилган. Жорий йилнинг июль ойида имзоланган шартнома бўйича Дастур бюджети 7, 19 миллион евро бўлиб, лойиҳанинг 6,7 миллиони Европа Иттифоқи улушига тўғри келади. Бу маблағларнинг мамлакатдаги махсус перинатал марказлари ва туғруқ мажмуаларига йўналтирилиши айтилмоқда.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Ўзбекистоннинг саккиз минтақаcида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги ёндашув ва сифатнинг тубдан ўзгаришига ёрдам беради. Лойиҳа амалиётига мамлакат бўйлаб 13 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари, ҳамширалар, соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш соҳасидаги мутахассислар, шифокорлар, талабалар жалб қилинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону