06 March 2008
04:00 -
23:45 - Режимбоши яна қовун туширди - Маошлар ошди, аммо бундан одамлар хурсанд эмас 23:00 - Туркманбоши Ўзбекистонга келмоқчи, Режимбоши эса Озарбойжонга кетмоқчи - Россия Ўзбекистонда мигрантлик хизмати ваколатхонасини очмоu
23:45 - Режимбоши яна қовун туширди

Бугун халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этган Президент Ислом Карим вилоят ҳокими Абдуҳошим Абдуллаевни истеъфога жўнатди. Гарданига бир қанча айбловлар юкланган собиқ ҳокимнинг энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эшигида сарғайиши кутилмоқда. Узоқ фаолият кўрсатмаган ҳоким халқ фаровонлигини ўйламабди, замон билан ҳамқадам бўлолмабди. Шу боисдан ҳам бу мажбурият энди Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Маматисоқ Ғафуров зиммасига юклатилди.

Аввалги хабарларимизда Хоразм вилояти ҳокимини алмаштирган Ислом Карим мантиқан жиддий хатога йўл қўйганини таъкидлаган эдик. Яъни, вилоятдаги камчиликларга ҳоким билан баравар жавобгар бўлган ҳокимнинг биринчи ўринбосарига бу лавозим топширилган эди. Фарғонадаги кадр ислоҳоти бундан ҳам шармандали бўлди. Республикада салкам ижтимоий портлашни келтириб чиқарган, аҳолига ёғ ва зарурий озиқ-овқатлар таъминотини уддалай олмаётган нўноқ раҳбар вилоятга ҳоким этиб тайинланди. Ўзининг ёлғонларидан боши айланган режимбошининг бу ҳаракати жабрини яна халқ тортиши ачинарлидир.

Маошлар ошди, аммо бундан одамлар хурсанд эмас

Бугун матбуотда Ислом Каримнинг ойлик маошлар миқдорини ўртача 1,12 марта ошириш ҳақидаги Фармони чоп этилди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида яқин ярим йилда учинчи марта чиқарилган бу фармондан одамлар унчалик хурсадд бўлишмаяпти. Энг кам иш ҳақини 18 000 сўмдан 20 000 сўмга кўтарган бу фармондан сўнг бозорларда нархлар яна кўтарилади. Бу эса арқонни бир метр узайтириб, охурни икки метрга тортгандай гап, дейди мухбиримиз.

23:00 - Туркманбоши Ўзбекистонга келмоқчи, Режимбоши эса Озарбойжонга кетмоқчи

Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи 10-11 март кунлари Туркманистон Президенти Қурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Тошкентга келади. Расмий маълумотларга кўра, мазкур ташриф давомида бир қанча келишувларга келиш, қўшни режимлар ўртасидаги совуқ муносабатларга барҳам бериш кутилмоқда.

Бугун озар матбуотида пайдо бўлган хабарларга кўра тез кунда Ислом Карим расмий ташриф билан Бокуга бормоқчи экан. Ҳойнаҳой, бу ташриф туркманбоши юртига кузатилгач, амалга оширилади, дейди мухбиримиз.

Россия Ўзбекистонда мигрантлик хизмати ваколатхонасини очмоқчи

Россия Президенти Владимир Путин бугун давлат раҳбари сифатида сўнгги фармонларидан бирини имзолади. Унга кўра, Россия Федерациясининг Ўзбекистон ва Қозғистонда ваколатхоналари фаолият бошлайди. Гарчанд, ўрис матбуоти Ўзбекистон — Ғарб муносабатлари билан андармон бўлиб, диктаторининг бу қарори аҳамиятига эътибор қаратмаётган бўлса-да, бу ҳужжатни ўзбекистонликлар хушхабар сифатида кутиб олдилар. Мамлакатдаги қашшоқлик ва оғир турмуш тарзидан безган ўрис миллатига мансуб аҳоли эндиликда ана шу ваколатхона орқали Россияга кўчиб кетиш бахтига ноил бўлишади, дейди мухбиримиз.

Россияда ишлашни истаётган мардикорларнинг ҳам шу ерда расмий ҳужжатларни тўлдириши, маълум даражада легаллаши қувонарли ҳолдир. Шу пайтга қадар бундай ваколатхона ўрни ва фаолиятини мувақққат комиссия амалга ошириб келган.

19:00 - Россия “олтин-валюта резервлари” ўрнига “халқаро рeзервлар” атамасини ишлатишга ўтди

Россия Марказий Банки бу қарорини халқаро ҳамжамиятда айнан шу атама ишлатилиши билан изоҳлаган.

Ўтган бир ҳафта ичида Россиянинг янги атамага кўра халқаро резервлари $6,8 миллиардга ошиб, 490,7 миллиард долларга етибди. Ўтган йили январь ойида бу рақам 301,7 миллардни долларни ташкил қиларди. Бундай юксалишнинг асосий сабаби - дунё бозорларида нефть ва газ нархининг кескин ошишидир.

18:00 - АҚШда президентликка номзодлар сараланиб бўлди ҳисоб

Ўтган куни мамлакатнинг яна 4 штатида бошланғич сайловлар ўтказилди. Уларнинг натижалари республикачилар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Маълумки, бошланғич сайловларда бу иккала партиянинг ёзда бўладиган қурултойлари учун делегатлар танланади. Республикачиларнинг қурултойига Жон МакКейн тарафдори бўлиб борадиган делегатлар сони умумий делегатлар сонининг ярмидан ошди. Шу билан республикачилар учун номзод масаласи ҳал бўлди. Кеча МакКейнни президент Жорж Буш қабул қилди ва унинг номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Демократларда ҳали вазият тўла аниқлангани йўқ. Техас, Род Айленд ва Охайо штатларидага бошланғич сайловларда ғалаба қозонган Хиллари Клинтон ўз тарафдори делегатлар сони билан Вермонт штатдида ғалаба қилган Барак Обамага яқинлашиб қолди. Ҳозир Обама тарафдори қурултой делегатларинингг сони 1450 атрофида бўлса, Клингтон тарафдорлариники 1350 атрофида.

Аслида ўтган кунги бошланғич сайловларгача Обама катта фарқ билан олдинда эди. Хиллари Клинтоннинг энг катта штатлардан бири бўлмиш Техасда ғалаба қозониши фарқни камайтирди. Аммо, шуни ҳам айтиш кераккки, бу штатда биракайига бошланғич сайлов ва кокус ўтказилган (бошланғич сайлов ва кокус нима эканлиги ҳақида 6 январдаги хабаримиздаги маълумотга қаранг). Бошланғич сайловда Клинтон 51% га 48% билан ютган бўлса, кокусда Обама 52% га 48% билан ғалаба қозонган.

Демак, демократларнинг номзодликка номзодлари Обама ва Клинтон ўртасидаги кураш давом этади.

Президентликка номзодларнинг рейтингини ўлчаш бўйича турли сўровномалар ўтказилмоқда. Бугун Вашингтон Пост газетаси ва АВС Янгиликлар телеканали биргаликда ўтказган сўровнома натижалари эълон қилинди. Уларга кўра Обама ҳам Клинтон ҳам МакКейндан олдинда кетишмоқда. Обама 12 пункт олдинда, Клинтон – 6. Бунинг асосий сабаби республикачи президент Бушнинг обрўси АҚШда иқтисодий аҳвол ёмонлашгани ва Ироқдаги муваффақиятсизликлар туфайли тушиб кетганлигидир, деб изоҳланмоқда.

Демократ номзодлар ичида кураш битмаган бўлса ҳам, Барак Обаманинг шанси кўпроқ кўринмоқда. Демак, ноябрь ойида бўладиган президент сайловида Обама ва МакКейн қатнашса, Обама ютиши муқаррар. Аммо, унинг йўлини биттагина фактор тўсиши мумкин. Бу ҳам бўлса унинг қора танли эканлиги.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону