22 November 2012
03:45 - Қашқадарёда педофил қамоққа олинди
Вилоят ИИБ томонидан Нишон тумани Самарқанд фермерлар уюшмасида истиқомат қилувчи 39 яшар Ҳиммат Чориев 5 яшар қизалоқни зўрлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, бир ҳафта илгари содир бўлган бу ҳодисадан сўнг қизалоқ тумани марказий шифохонасида даволанмоқда, унинг аҳволи яхши эмас. Қизалоқнинг отаси Россияда мардикорчиликда юрибди, воқеадан хабардор бўлганига қарамай кела олмаяпти.

Фожиалиси шундаки, бу каби ҳодисалар ўтган йилларда туманнинг Нуристон шаҳарчаси ҳамда Қамаши туманида ҳам содир бўлган.

Хуллас, Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистонда фақат иқтисод чўкмаяпти, маънавият ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону