20 November 2012
07:23 -
Ҳар ерда ва ҳар доим шундай бўлган: Озорбайжон мухолифати ичида низо пишмоқда, ҳокимиятнинг матбуоти чапак чалмоқда
Илҳом Алиевнинг қўлида бўлган ҳокимиятнинг оммавий ахборот воситалари мухолифатнинг фаолиятига доир ҳеч қандай хабар бермайдилар. Аммо, мухолифат ичида унинг бирлигига зиён етаказадиган воқеа бўлса, дарҳол уни эслаб қоладилар.
Кеча яна айнан шундай бўлди. Давлатнинг расмий Trend.az агентлиги хабар беришича, мухолифатдаги “Мусават” Партиясининг лидери Иса Гамбар 2013 йилда бўладиган президент сайловида номзод бўлишини эълон қилган экан, мухолифатнинг коалицияси бўлмиш Жамоатчилик Палатасидаги Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партиясининг вакили Фуад Гаҳраманли умумий номзод Жамоатчилик Палатаси тарафидан белгиланиши кераклигини айтибди.
Иса Гамбар матбуот учун дарҳол янги баёнот тарқатиб, “умумий номзод” ғояси жозибали бўлса ҳам, у “асосий номзод” атамаси тарафдори эканлиги билдирибди. Унинг ўзи бир маҳаллар Миллий Мажлиснинг раиси бўлгани сабабли, ўзинигина ҳақиқий ёки асосий номзод сифатида кўрса керак.
Жараёнлар шу йўналишда давом этса, мухолифат бу сафар ҳам умумий номзод кўрсатолмайди, ҳар бир мухолифатчи ўз номзодини тиқиштиради, Илҳом Алиев осонликча янги муддатга президент бўлиб қолади. Мухолифат ягона номзод кўрсатолса эди, у ҳатто сайловни ютолмаган ҳолда ҳам, анча кўп овоз олиб, мухолифатнинг обрўсини оширган ва унинг сиёсий саҳнадаги ўрнини мустаҳкамлаган бўларди.
Шундай нарсаларни аввалдан тушунган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳи Пўлат ҳали ибтидой даражада бўлган лидерчаларни бирлаштиришдан фойда йўқ деб, уларни шок терапияси усуллари билан сиёсий саҳнадан йўқ қилиш ва бир-биридан фарқи бўлмаган мухолифат ташкилотларини биттага бирлаштириш ғоясини олға сурмоқда. Бу энг тўғри йўл.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения