19 November 2012
13:54 -
Озорбайжон мухолифати яна митинг ўтказолмади, 10 киши маъмурий қамоқ жазоси олди
Ўтган шанба куни Озорбайжоннинг мухолифатдаги партиялари мамлакат парламенти – Миллий Мажлисни тарқатиб юбориш талаби билан яна бир марта минтинг ўтказишга ҳаракат қилдилар. Аммо, митингга қатнашиш учун Фонтанлар майдонига одамлар келишга бошлаши билан милиция ходимлари уларни куч ишлатиб, ушлаб кета бошладилар, дейилади мухолифатга яқинлиги билан маълум бўлган Contact.az агентлигининг сайтида.
Кеча эса, ушлаб кетилганларнинг 10 нафарига 5-10 кунлик маъмурий қамоқ жазоси берилди, яна 55 киши 12-25 манатли жарим ва огоҳлантириш билан қўйиб юборилган. Ушланганлар Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партияси, Мусават Партияси, Озорбайжон Демократик Партиясининг фаоллари бўлган.
Озорбайжон мухолифати айнан шу талаб билан 20 октябрда ҳам митинг ўтказмоқчи бўлганда 110 киши ушлаб кетилгани, 10 кишига 7-10 кунлик қамоқ жазоси берилганини аввал хабар қилгандик.
Озорбайжон демократик мухолифатининг Араб баҳорига тақлид қилиб, Интернет орқали одамларни митингга чақириш тажрибаси ҳали натижа бермади. Келажакда натижа бериши ҳам шубҳали. Чунки, Араб дунёсидаги вазият билан МДҲ давлатларидаги вазият мутлақо фарқли. Озорбайжон мухолифати шуни эътиборга олмаётганга ўхшайди.