15 November 2012
05:52 -
Тошкент йирик шатранж байрамига мезбонлик қилади
Шу йилнинг 21 ноябрдан 5 декабрга қадар Тошкентда FIDE - Халқаро Шахмат Федерациясининг шахмат бўйича гран-присининг иккинчи босқичи ўтказилади. Жаҳоннинг 12 нафар энг кучли гроссмейстери ўзаро беллашадиган мусобақа бошида “Фуҳуша” исми билан танилган Гулнора Карим ва унинг Фонд Форуми турибди. Расмий ташкилотчилар эса, қандайдир Халқаро Шахмат Федерацияси ва Ўзбекистон Маданият, спорт ишлари вазирлиги.
Шахмат бўйича бундай юқори даражадаги турнирнинг гран-приси 6 босқичда ўтказилиб, икки йил давом этади ва 3 нафар ғолиб шахматчи жаҳон чемпиони (ҳозир жаҳон чемпиони - Вишванатан Ананд) билан учрашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Таъкидлаш керак, FIDE гран-присининг илк босқичи шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Лондонда ўтказилган. Иккинчи босқич Тошкентда ташкил этилмоқда. Кейинги босқичлар 2013 йилда Лиссабон, Мадрид, Берлин ва Парижда ташкил этилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения