15 November 2012
03:36 - Ўзбекистонда бензин тақчиллашди, аҳволнинг яқин орада баттар бўлиши тахминланмоқда
Нью-Йоркда Сенди тўфони ва ундан кейин ёққан қор туфайли юзага келган бензин тақчиллигини кенг ёритган, вазиятни пешма-пеш томшабинларга етказиб бериб турган Ўзбекистон телевидениеси Ўзбекистондаги аҳвол хусусида мум тишлаган. Балки уларнинг Тошкентдаги бензоколонкаларда турнақтор юзага келган навбатларни бориб ёритишга бензини йўқдир.

Расмийларнинг таъкидича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан келаётган бензин карвонлари ҳаяллаши натижасида ана шундай вазият юзага келган ва бу ҳол яқин орада ўнгланади. Аммо кўпчилик бунга ишонмайди, боиси йил охирида бензин тақчиллашиши анъанага айланган. Ўтган йили ҳам, бурноғи йили ҳам шундай вазият юзага келган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону