14 November 2012
08:17 - Қримтатарлари бу сафар Украина парламентига депутат ўтказолмадилар
Олий Раданинг аввалги таркибида Виктор Юшченконинг “Бизнинг Украина” партиясидан сайланган қримтатарларининг миллий лидери Мустафо Жамилўғли бор эди.

28 октябрда ўтказилган парламент сайловларида Қримтатар Халқи Мажлисининг тавсияси билан Ахтем Чийгоз (округ № 10) ва Эскендер Бариев (округ № 8) қатнашганди. Аммо, бу икки номзод ҳам парламентга киролмади. 12 ноябрь куни Оқмачитда ўтказилан Мажлиснинг навбатдаги йиғилишида бу икки номзод ўз округларидан иккинчи ўринни олишгани катта мувафаққият деб баҳоланди.

Октябрь ойининг охирида Қримтатар Халқи Мажлисининг расмий сайти очилмай қолган эди. Бу воқеа хакерларнинг ҳужуми натижасида бўлгани айтилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону