14 November 2012
03:15 -
Мамлакатимизда 206 нафар киракаш жиноий жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан ҳамкорликда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш борасида қатор рейдлар ўтказибди. Йил бошидан бери ўтказилган 10 014 та назорат тадбирлари натижасида 33 401 та автотранспорт воситалари текширилган. Натижада 15 455 нафар қоидабузарлар аниқланиб, улар тегишли тартибда жаримага тортилган. 206 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий иш қўзғатмаса илож қолмаган, яъни улар таъқиқларга қарамай хусусий киракашлик билан шуғулланиб келишган.
Ҳукуматнинг "Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 139-сонли қароридан сўнг хусусий таксиларнинг пайи қирқилиб, аксарият киракашлар тегишли лицензия асосида фаолит олиб бормоқда. Ҳукумат қароридан сўнг ҳамма ишлар жойида, дейди ИИВ мулозими. Аммо кирачилик кишиларнинг энг қулай тирикчилик манбаи бўлгани боис ҳам Ўзбекистонда бу борадаги аҳвол ҳали бери ўнгланмайди, дейди мухбиримиз.