14 November 2012
00:42 -
Отатурк ўлган куни унинг қабрини сал кам ярим миллион киши зиёрат қилди, ўзбеклар ҳам кўзини очсин
Туркияда ҳокимиятда бўлган исломий илдизли Адолат ва Тикланиш Партияси дунёвийлик принципларини бузиш ҳаракатида экан, дунёвий давлатчилик тарафдорларининг ҳам фаоллиги юксалмоқда. Аввалги хабарларимиздан маълумки, 10 ноябрь – Туркия Жумҳириятининг асосчиси Отатуркнинг туғилган куни. Бугун эълон қилинган хабарларга кўра, ўша куни Отатуркнинг туркчасига Анитқабр дейиладиган Анқарадаги Мавзолейини 413 минг 568 киши зиёрат қилибди. 2011 ва 2010 йилларнинг шу кунида зиёратчилар сони 181 минг ва 198 минг атрофида бўлган экан. Одамлар металисковучлардан ўтказилгани учун уларнинг сони бунчалик аниқ белгиланганини тушуниш мумкин.
Туркияда дунвий давлатчиликнинг кафолатчиси армия ҳисобланади. Исломчилар армияни заифлаштириш билан овора экан, курдларнинг террористик фаолияти кучаймоқда. Бу кетишда туркларнинг ўзи ичидаги исломчилар-дунёвийчилар кураши фуқаролар урушига айлансами, Антанта йўқ қилолмаган Туркияни туркларнинг ўзи йўқ қилади.
Бу воқеалар ўзбекларга ҳам дарс бўлиши керак. Ўзбекларнинг аҳволи шу кетишда давом этса, ичимизда кўпайиб бораётган хоин-ҳаромийлардан тозаланмасак, Абдураҳим Пўлат айтганидек, Чимкент ва Ўшдан кейин, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Ургенчни ҳам қўшниларга ташлаб кетишга тайёрланиш керак. Бошқа юртларда ортиқча ғам-ташвишсиз мардикорчилик қилиб юришга нима етсин?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения