13 November 2012
02:49 -
Ўзбек ўзидан кўпаймоқда, аммо аввалгидек эмас
Мамлакатда доимий яшайдиган аҳоли сони 2012 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 29 миллион 874,6 минг кишига етди, деб хабар қилди Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси. Йил бошидан ҳисоблаганда мамлакат аҳолиси 319, 2 мингтага, яъни 1,1%га кўпайган.
Туғилиш кўрсаткичи январ-сентябр ойларида 20,4 промиллни кўрсатибди. Ўлим ҳолатлари эса 4,7 промилл, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 промилл ўсганини кўрсатди.
Ўлим ҳолатларининг 62,4 фоизини юрак қон-томир касалликлари, 5,8 фоизини нафас йўллари касалликлари, 5,8 фоизини бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатлар ҳамда 5,6 фоизини ошқозон-ичак касалликлари ташкил этган.
Бу ўринда икки нуқатга эътибор бериш керак, дейди мухбиримиз.
Биринчидан, мустақил Ўзбекистонда аҳолининг ўсиш даражаси СССРнинг турғунлик йилларидаги ўсиш даражасидан бир неча марта кам. Меҳнатга лойиқ аҳолининг катта қисми чет элларда мардикорчилик қилишини ҳисобга олсак, ўсиш даражасининг камайиши табиийдир.
Иккинчидан, ўлим сабабларининг катта қисми юрак қон-томир касалликларига тўғри келаётгани эътиборга молик.