12 November 2012
12:10 - Сайтимиз ўқувчисининг “учинчи кучлар” ҳақидаги фикрлари ва “Ҳаракат”нинг таҳлили
“Ҳаракат” хатқутисидан: Миллатчилик хакида

Аввалам бор узбек, козок, киргиз ва туркман деб, гуёки биз хар хил миллат эканлигимизни билдирувчи терминлардан воз кечишимиз керак. Бизни «хар хил» миллатларга руслар, тугрироги Ленин бошчилигидаги карокчи коммунистлар булиб ташлашди (балки бунинг илдизлари чор русияси вактида бошланган булиши хам мумкин). Биз битта миллат булганмиз ва хозир хам шундаймиз – урта-осиё туркларимиз. Яна хам тугрироги туркларни киндик кони тукилган ота юртини фарзандларимиз. Иккинчи томондан кушнимиз булган тожиклар мутлако бошка миллат (ираноязычный) булишига карамай, бу миллат билан минг йиллаб бирга яшаб келинганлиги, ва хатто бир неча асрлар мобойнида уларнинг тили бизнинг худудда хам давлат ва маданият тили булганлиги туфайли, «этни тирнокдан ажратиб булмайди» дегани каби турк ва форсийларни (хусусан тожикларни) бир бирига карама карши куйиш янглишдир. Хуллас айтмокчиманки мамлакат чегарасини битта миллатмиз деган шиор остида кенгайтиришимиз керак. Буни кенгрок маънода тушунишингизни сурайман.

Кискача фикр билдирмокчи эдим, лекин чузвордим шекилли. Фикрларимни миллатни, халкимизни, мамлакат келажагини уйлайдиган ватандошларимга куйидаги мурожат билан тугатмокчиман: тупрокларимиз, мамлакатимиз ва халкимиз миллатимизга асло алокаси булмаган бегона одамлар томонидан юрт ичидан ва ташкарисидан бошкарилмокда; бизлар бирлаша олмаслигимиз учун билвосита куни-кушниларимиз билан тикан ва миналаштирилган чегаралар килинди ва бир биримизга кириш-чикишлар хам мумкин кадар мураккаблаштирилди; миллий ва табиий бойликларимиз талон-тарож килигиб келмокда; ёшларимиз юрт ташкариси ва ичида кулчилик ва фохишалик билан кун кечириш мажбуриятида колдирилмокдалар; урта ва олий таълим системаси мамлакатга кул етказиш савиясига билвосита туширилди; кишлок хужалиги ва умуман иктисод системаси яксон килинди, давлатчилик системаси умуман йук булиб кетди… хокимият тепасига кичик доирадаги карокчилар келиб, якин орада хеч кимга бериш нияти хам йук!... Шундай булса хам, юкори лавозимда-мансабда ишлаётган, хусусан махфий хужжатларга кули етадиган пагонли миллатчи ватандошларимиз бор. Мурожаат киламанки, махфий хужжат ва маълумотларни интернет оркали эълон килилар, хусусан мухолифат бирлик адресига юборилар (буни билдирмаган ва аноним холда килишни, манимча ургатишни хожати йукдир). Хар ким бу шайкага кулидан келганича курашинг!

Багиш Угизбек

“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳурматли Бағиш Ўғизбек! Биз учун жиддий, аслида, ўта жиддий, мавзу бўйича ўз фикрларингизни билдирганингиз учун чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз. Кўриб турибсиз, миллатнинг тақдири ва келажаги хусусида биздан бошқа ҳеч ким қайғураётгани йўқ. Ўзбекистонда яшаётган гўёки ўзбек зиёлилари ош ейишдан бошқа нарса билан иши бўлмаган қорамолларга айланган.

Юрт ташқарисига қочиб олганлари ҳам улардан қолишмайди. Буларнинг “оши” - мазза қилиб йиғлаб олиш. Бошқа нарсани билишмайди. Фақат “Ҳаракат” саҳифаларида “Нима қилиш керак?” деган савол қўйилмода ва жавоблар қидирилмоқда. “Муаммони тўғри ифодалаш - ечимнинг ярмисидир”. Биз Ўзбекнинг қаршисидаги муаммоларни умуман олганда тўғри ифодаладик, демак, ечимнинг энг камида ярми қўлимизда. Қолган ярмиси устида биргалашиб ўйлаш лозим. Сиз буни ўйлаётганлардан бир бўлганингиз сабабли, Сизга ҳурматимиз чексиз.

Ўзбек ҳозир шундай оғир шароитдаки, ўта назокатли гаплар билан чекланишга вақт йўқ. Шу сабабли, Сизнинг шахсингизга тегиб кетадиган сўзлар ёзсак, хафа бўлманг. Аввал миллатни ўйлайлик.

Ўзбек кино санъатининг дурдоналаридан бир бўлмиш “Мафтунингман” фильмида шундай саҳна бор. Кинорежисер ролини ўйнаган Аббос Бакиров бир ўртамиён раққосани фильм қаҳрамонлигига тиқиштираётган ёрдамчиси Наби Раҳимовга “Мабодо бу раққоса Сизнинг қариндошингиз эмасми?” деб истеҳзоли савол беради.

Ҳурматли Бағиш Ўғизбек, миллатнинг бугунги аҳволи ғариблигини тан олиб, сабабини Ислом Карим каби учинчи кучлардан қидираётганингиз учун, Аббос Бакировга тақлид қилиб Сиздан сўрамоқчимиз: “Мабодо, Ислом Карим қариндошингиз эмасми?”

Келинг, бошқа саволларга ҳам жавоб қидирайлик.

Тарихда ҳамма императорлар марказлаштирилган давлат қуриш учун ҳаракат қилар эканлар, қайси учинчи куч Амир Темирни ўз пошшолигини учга бўлиб беришга ва бориб-бориб майда-чуйда хонликлар ҳолига келишимиз учун замин тайёрлашга мажбур қилди? Ҳали ўзи бўлмаган Лубянками? (билмасангиз, эслатиб қўяйлик: Лубянаа – КГБнинг марказий қарогоҳи)

Русларнинг қаршисида катта кучга эга бўлиб бораётган Мамайнинг орқасидан ким урди ва келажакда бутун Туркистонни Кремлнинг мустамлакасига айланиши учун йўл очиб берди? Лубянками?

Улуғбек расадхонасини Лубянканинг буйруғи билан бузиб ташладикми?

Руслар Марказий Осиёни қадамма-қадам босиб олаётганини кўриб туриб ҳам бирлашишни ўйламаган Қўқон, Бухоро ва Хоразм хонлари ҳам Лубянка тарафидан бошқарилганми ёки ЦРУ тарафидан?

Абдулла Қодирий ва Чўлпон кабиларни ўзбек совет адабиётининг асосчилари деб ҳисобланадиган ўз ёзувчиларимиз йўқ қилдиртиришганини ҳам эшитмаганмисиз?

Ўзбекнинг тарихида биринчи миллий-озодлик ҳаракати “Бирлик” тузилиб, мавжуд режимини жар ёқасига олиб келган кунларда, “Митинг қилиш кўча чангитиш” деб уни парчалаганлар - ҳозир пешонасига 53-54 лақабли ёпиштирилган хоин-ҳаромий Салой Мадамин ва унинг ўша пайтдаги югурдаклари Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, Дилором Исоқ, Фахриддин Худайқул ва бошқа бир қатор ҳаромийлар эмасмиди? Буни исботловчи видеофильмларни ҳам кўрмадингизми? Улар сайтимизда турибди.

Ҳозир ҳам Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган ягона Ўзбекпарвар куч “Бирлик” экан, унга ёрдам бериш ўрнига, “Бирлик” ичидан Носир Зокир, Ботир Норбой кабиларни сотиб олиб, уларни ҳаромийга айлантирган бош хунаса-ҳаромий Баҳодир Чори ким тарафидан бошқарилмоқда? Буни ҳам ўйлаб кўрмадингизми?

2 йил аввал Қирғизистонда бўлган қонли воқеаларни эсланг. Туркия Президенти Сулаймон Демирэлнинг таъбири билан айтсак, ўйлаб топилган “Манас” атрофида давлат қурмоқчи бўлаётган қирғизлар “жануб-шимол”га бўлиниб, фуқаролар уруши остонасига келдилар. Бу урушдан энг катта ғалаба билан чиқиши муқаррар бўлган куч - ўзбеклар жамоаси эди. Аммо, ўз чўнтагидан бошқа нарсани ўйламайдиган ҳаромий Ботиржон Қодиров Ўзбекни шимол қирғизларга сотишга ҳаракат қилиб, уни қирғин қилдирмадими? Миллат қон ичида экан, ўзбекдан чиққан биринчи лайча-космонавт Солижон Шарипов мулк орттириб қолиш ғами ичида эканлигини намойиш этмадими?

Хуллас, ҳурматли Бағиш Ўғизбек, ташқаридан душман қидириб, вақтингизни бекор кетказманг. Миллат ўз ичидан чиқаётган узоқни кўра билмас раҳбарларга тарихий тўғри баҳо бериб, керакли хулосалар чиқаролмаса ва хира пашшадаек кўпайиб кетаётган хоин-ҳаромийларга нисбатан олий жазо жорий этиб, улардан тозаланолмаса, қаддимизни ростлай олмаймиз, миллат бўлолмаймиз.

“Бирлик” вазиятдан чиқиш йўлларини кўрсатмоқда. Миллатни ўйлаган одамнинг унга қўшилишдан бошқа йўли йўқ.

Ҳаммани, жумладан, ҳурматли Бағиш Ўғизбекни ҳам, Ўзбекнинг тақдири ва келажаги устида чуқурроқ ўйлашга чақирамиз. Ҳамма учун саҳифаларимиз очиқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону