12 November 2012
00:08 - Хабарчилик-масхарабозлик: Хоразмдан 20 киши Самарқандни зиёрат қилди
Ҳа, ростдан ҳам шундай. Буюк янгиликни тезроқ дунёга етказиш учун, балки, илк марта якшанба куни ҳам ишлаган ЎзАнинг хабарига кўра, 20 нафар хоразмлик “юртдошимиз” (хабарда айнан шундай дейилган – Ҳаракат) бурнимиз остидаги Туркия ёки АҚШни эмас, узоқдаги Самарқандни зиёрат қилиб, бу шаҳарнинг тарихий ёдгорликлари билан тинишиш бахтига муяссар бўлибди. Бу бахтга етишиш ҳам осон бўлмаган. Хабарда айтилишича, бу - “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жамият ҳаётининг турли жабҳаларида кечаётган ислоҳотлар замирида аҳоли даромадларини муттасил ошириб бориш орқали турмуш даражасини юксалтириш, халқимиз учун муносиб шарт-шароит яратишдек эзгу мақсад”нинг намунаси, холос.

Хабарда неча киши Хоразмда келиб Самарқандни зиёрат қилгани айтилмаса ҳам, расмда кўриниб тургандек, уларнинг сони, экскурсоводни ҳам ҳисобга олсак, тўппа-тўғри 20 га тенг.

Оллоҳ Президентимиз Ислом Каримовга узоқ йил умр берсин, шу кетишда бораверсак, яна 50 йил ҳам ўтмасдан, хоразмликлар Туркияга ҳам катта гуруҳ бўлиб сафарга чиқиши мумкин.

Дарвоқе, “хоразмлик меҳмонлар” (хабарда айнан шундай дейилган, балки, тўғри айтилгандир, чунки Ислом Каримов Хоразмни Туркманистонга совға қилиб юборса, улар меҳмонга айланишлари муқаррар – Ҳаракат) Самарқанддан кейин, ундан ҳам олис сафарга – Тошкентга кетар эмишлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону