10 November 2012
03:25 - Куба элчисининг Ўзбекистондаги миссияси битди
Куба Республикасининг қароргоҳи Москвада бўлган таниқли дипломати, яъни Россия билан биргаликда Ўзбекистондаги элчилик рутбасини ҳам адо этган Хуан Вальдес Фигероанинг муддати битди. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўтган анъанавий хайрлашув маросимида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда ижобий эътироф этилган. Ҳар ҳолда бу расмий хабар, мулозамат ва меҳмонновозлик қоидаларига амал қилинган маълумот. Аслида эса Кубанинг мамлакатимизда деярли ўрни ҳам, кубалик сармоячи-ю, шерикларнинг ҳисссаси ҳам ҳам деярли йўқ.

Шундай бўлса ҳам, Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, элчи Хуан Вальдес Фигероа Ўзбекистондаги самарали фаолияти учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону