09 November 2012
00:09 -
МТС осмонидаги қора булутлар тарқай бошлади
Бугун, 8 ноябрда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция ҳайъати Россиянинг МТС ширкатига қарашли қимматли қоғозларни Ўзбекистон ҳукумати фойдасига ўтказиш қарорини бекор қилди. Шу йилнинг 17 сентябрида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди "Ўздунробита"нинг тўрт менежерини уч йиллик шартли жазога ҳукм қилиб, уларга жарима солган ва ширкатга тегишли мулк ҳамда активлар (600 миллион АҚШ доллари)ни давлат фойдасига мусодара қилиш ҳақида қарор қабул қилганди.
Аппеляция ҳайъати МТС шикоятини қисман қаноатлантирди, бироқ унинг шўъба корхонаси бўлган "Ўздунробита"нинг тўрт менежерига нисбатан чиқарилган шартли қамоқ жазосига оид ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Бироқ сиёсий характерга эга бўлган бу маҳкама қарори мобиль операторининг мамлакатимизда яна қайта фаолият юритишига умид уйғотмоқда. Агар Олий Хўжалик суди ҳам МТСнинг шиокятини қаноатлантирса, унинг қайта иш бошлашига монъелик қолмайди.