06 November 2012
17:54 - Ўзбек-тожик муносабатларига бағишланган хат ва “Ҳаракат”нинг Ҳамид Исмоилов ҳам тилга олиинган шок терапияси усулидаги таҳлили
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Дуторнинг бир тори узилмасин”

Азал-азалдан ўзбек-тожик қон-қариндош бўлиб яшаб келганмиз. Аллойи таоло бу суйган бандаларига иккита тил: ўзбек ва тожик тилларини марҳамат айлаб берган бўлса-да, аслида уларни бир миллат қилиб яратган! Ким нима деса десин, ўзбек ва тожикнинг тилини айтмаганда мутлақо битта миллатмиз.

Ранг кўр, ҳол сўр, деганларидек, афти-ангоримиз, тусимиз, характеримиз, урф-одатларимиз, маънавий дунёмиз, ҳатто исм-шарифларимизгача бир хил. Диний қадриятларимизни гапирмаса ҳам бўлади.

Ўзбекистонда кўплаб ўзбек мусулмонлари Қуръон оятларидан сўнг дуони тожикча қилганларини, худди шундай тожикларнинг дуолари ўзбекча бўлиб кетганини кўп эшитганман. Бу туси, борлиғи бир бўлган қўшмиллатга берилган таърифлар ҳам бизни янада жипслаштирган.

Тожик донишлари шундай деган: “ўзбек кўз қорачиғи бўлса, тожик унинг кипригидир. Гар киприк бўлмаса, ҳимоя этмаса, қорачиққа ҳар дам завол етгай...” Аслида қорачиқ бўлмаса, киприкка ҳам ҳожат қолмайди...
Улуғ ўзбек шоири Ғафур Ғулом бу қўшмиллатни – бир дуторнинг икки тори, дея таърифлаган. Битта тордан ҳечам маънили куй чиқмагани мисол ўзбексиз тожик миллати ғариб бўлиб қолади, айни пайтда ўзбекларни ҳам тожикларсиз тасаввур эта олмайман...

Азалдан ягона заминга эга бўлган ўзбеклар билан тожикларни неча асрлардан бери шунча босқинчи – Чингизхон ҳам, араб истилочилари ҳам, чор Россияси ҳам ажрата олмаган, пароканда қилолмаган.

Замини битта бўлиб келган элнинг ягона Ватани истиқлол туфайли иккита мамлакатга айланиб қолди, холос.

Мустақиллик – одамларга бахт ато этгувчи улуғ неъмат! Ундан ҳеч ким жавр кўрмаслиги керак. Ўзбекистонда шу кунгача бирорта миллат ёки дин вакили камситилганини эшитмадик. Ўзбекистонлик тожиклар билан қавму-қариндошчилигимиз бор. Бибиойша келиним Самарқанднинг тожикларидан. Қуда-андалар билан тез-тез телефонлашиб турамиз. Тожикларга бўлаётган меҳрибончиликлардан улар жуда-жуда миннатдорлар.

Энди Тожикистондаги ўзбекларга нисбатан сўнгги йилларда бўлаётган ўгай муносабатлардан биз кўп азият чекаяпмиз. Ахир, биз асло кўчманчи халқ эмасмиз. Қадим-қадимдан аждодларимиз шу Хўжандда яшаб келган. Тожикистондаги бирорта ўзбек миллатига мансуб одам келгинди эмаслигини ҳукуматимиз, раҳбарларимиз яхши биладилар. Улар ўзбек-тожик муносабати амалда – давлат мувозанатини мустаҳкам сақлашини ҳам билмасликлари мумкин эмас.

Шундай экан, раҳбариятимиз кимларнинг қўғирчоғига айланиб, кимнинг нағорасига ўйнамоқда? Собиқ СССР парчаланишидан илгарироқ тепадаги маккорлар шу икки республика ўртасига нифоқ солишни бошлаганини ким билмайди? Сариосиё билан туташ жойда алюминий заводи қуришга бало бормиди? Ўшанда қанча кўнгилқорачиликлар бўлгани каммиди? Энди Роғун ГЭСига бало борми? Бу қайси гегемоннинг сиёсий босими экан? Ўзбекистонда сув танқислиги бўлса уларга нима? Тожикистонни сув босиб, бир балога гирифтор бўлса уларга нима? Шунга раҳбариятимизнинг ақл-фаросати етмайдими? Асли бир совхоз директорлигидан чиққан Имомали Раҳмонов бутун республикани колхозга айлантириб юборгани илгари пинҳон айтилган бўлса, бугун ҳамма ошкора, баралла овозда гапираяпти-ку.

Раҳбарларимиз истайдими-йўқми, Тожикистон учун Ўзбекистондан яқин ва яхши дўст топилмайди. Сиёсий жиҳатдан ҳам, иқтисодий, маънавий ва бошқа томонлардан ҳам Ўзбекистон – ўз оғамиз бўлиб қолмас экан, бунинг қадрига етмас эканмиз, ҳолимизга вой бўлиши аниқ.

Бугун хукуматимиз Ўзбекистондан йироқлашиш, бегоналашиш йўлини тутаётганини ҳамма кўриб турибди. Бу азалий дўстлик, қариндошлик ришталари сусайгани сари юртимизни бир томондан руслар, иккинчи ёқдан Эрон ва Афғонистоннинг зўравонлари кишибилмас босиб олаётганга ўхшайди...

Россиянинг сиёсий босими остида бўлса керак, қирғизистондаги каби бу ерда ҳам ўзбек миллатига мансуб фуқаролар очиқча камситила бошланди. Тожикистон Республикасида ўзбекларнинг ҳуқуқлари поймол этилмоқда. 2012 йил сентябр ойидан бошлаб кўплаб мактабларда ўзбек синфларининг ёпилишини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Сиёсий жиҳатдан ғўр, маънавий кўр кимсалар бугун юқори амалларда ўтирган бўлса, бунинг жаврини оддий халқ, келажагимиз бўлган ёш авлод – болаларимиз тортмаслиги керак-ку.

Тожикистонда энг юқори лавозимлардан тортиб оддий ишчиликкача миллат ажратишни ҳам ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Худо кўрсатмасин, бир жанжал чиқиб кетса, кўпчиликнинг кули кўкка соврилади, мамлакат пароканда бўлади...

Сиёсий босим ўтказишни тўхтатмаётган собиқ оға – Россиянинг мақсаду муддаоси аслида шу эканини ҳамма билади.

Эсингиз борида этагингизни йиғиштириб олинг, жаноб Раҳмонов. Акс ҳолда, биз каби минглаб оналарнинг кўзёшлари сизни тинч қўймайди...

Салом ва ҳурмат билан Ситорабону Муфтизода,
Тожикистон Республикаси, Хўжанд шаҳри.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳурматли Ситорабону, юракдан чиқариб ёзган сўзларингиз учун катта раҳмат. Сиз бу хатни ҳамма қатори бизга юбордингизми, ёки тасодифан бизга юбордингизми, ёки атайлаб фақат бизга юбордингизми, билмаймиз. Аммо, адресни тўғри топгансиз.

Фақат Тожикистонда эмас, бутун дунёда “Ҳаракат” агентлиги ва у билан фикрдош бўлган “Бирлик” Партиясидан бошқа ҳеч ким Ўзбекнинг тақдири билан қизиқаётгани йўқ. Бу қуруқ гап эмас. Қирғизистонда бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекни қирганда, биздан бошқа ҳеч ким оғзини ҳам очмади. Фақат “Бирлик” у ерга Ўзбекистон армиясини киритиш талабини ўртага отди. Ўзбекнинг душманлари қўлида бўлган ҳукумат буни қилмади. “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин” деб Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида норозилик пикети ўтказиш учун “Бирлик” 10 нафар ўзбекнигина олиб чиқолди. Бу пикетнинг бўлишини аввалдан билган гўёки миллатчилар Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, Гулчеҳра Нурилла, Дилором Исоқ, Ботир Норбой кабилар ин-инларига кириб кетишди.

“Бирлик”дан бошқа ҳеч ким шундай қилиш кераклигини ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Ўйласа ҳам қилолмасди.

Буларни кўргандан кейин, жаноб Раҳмонов қанчалик руҳланганини тушунаётгандирсиз. Юрагингизга ғулғула солишимизни билсак ҳам, қуйидаги ҳақиқатни гапиришга мажбурмиз. Ҳали ҳам бўлса, жаноб Раҳмоновга раҳмат дейиш керак. Худо кўрсатмасин, у ўзбекларни қирғин қиламан десами, жаҳоннинг 30 миллионлик ўзбеги оғзини ҳам очмайди, қисиб ўтираверади.

Ҳозир ўзбек миллатининг биттагина дарди бор: унинг тинчлигини бузиб, курашга чақираётган “Бирлик”. Биттагина мақсади бор - ундан қутилиш. Лубянка раҳбарлик қилаётган бу ишга Ўзбекистон ҳукумати, унинг маҳаллий идоралари, миллатчиликка даъво қилаётган ўзбекнинг ҳаромийлари, МХХ назорати остида ишлайдиган ББС, Озодлик, Америка Овози радиоларининг ўзбек хизматлари ва бошқалар жалб қилинган. Хотини Москвада бир гуруҳ бандитлар тарафидан “групповое изнасилование” қилинганидан кейин ўзбеклигини қўйиб туринг, инсонлигини ҳам унутган ва ҳозир ББСнинг ўзбек хизматини бошқараётган навбатдаги ҳаромий ёзувчи Ҳамид Исмоилов ҳам уларнинг ичида.

Аммо, “Бирлик”ни ҳеч ким синдиролмайди. Синдиролса, бу - Ўзбекнинг тамом бўлгандир.

“Бирлик” ўз мақсадига эришади, Ўзбекни қайтадан миллат қилади. Миллат оёққа туриб, тишини кўрсатгандан кейингина, қўшниларимиз Ўзбек билан тинч-тотув яшаш кераклигини “эслаб қоладилар”.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону