06 November 2012
07:12 - Украинада 5 округда сайловлар қайтадан ўтказилади, бунга яна 4 округ қўшилиши мумкин
28 октябрда ўтказилган парламент сайловларининг ниҳоий натижалари ҳали ҳам эълон қилингани йўқ. Аммо, ҳар бир округ, ҳар бир сайлов участкасида мухолифат билан ҳокимиятдаги Регионлар Партияси вакиллари ўртасида уруш каби кураш кетмоқда. Турли майда-чуйда нарсаларни ҳисобламаса, сайлов натижаларини сохталаштириш катта масштабда эмас, ёки мухолифат катта сохталаштиришга йўл бермаяпти. Ҳукумат ҳам мухолифатнинг расмда кўриниб турган митингларининг йўлини тўсмаяпти.

Демак, Украинада нисбатан демократик, Ғарб стандартларига яқин даражадаги жараёнлар давом этмоқда. Польша, Швеция каби давлатларнинг сайлов ҳақидаги салбий фикрларини тушуниш қийин. Гуржистондан кейин Украинада ҳам бу каби демократик сайловларнинг ўтказилиши муҳим воқеадир, бу жараёнларни рағбатлантириш лозим.

Марказий Сайлов Комиссияси ҳам фақат ҳокимиятнинг қуроли бўлиб қолмаяпти. Мутлақо кўп ҳолларда мухолифатнинг ҳамма норозиликлари эътиборсиз қолдирилмаяпти. Аммо, мухолифат кучли бўлган Ғарбдаги вилоятларда Регионлар Партияси номзодларидан ҳам кўп шикоятлар тушмоқда.

Кеча Марказий Сайлов Комиссияси 5 мажоритар (бир мандатли) окуругда қайта сайлов ўтказиш лозимлиги ҳақида қарор чиқарди. Бу қарор икки тараф томонидан ҳам қабул қилинди. Энди парламентнинг ҳали ваколатлари битмаган эски таркиби шу 5 округда янги сайловлар тайинлаши лозим. Яна 4 та округда қайта сайлов ўтказиш масаласи МСКда кўрилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону