05 November 2012
22:33 -
Бу жуда қизиқ: Туркия Бош вазири Покистоннинг собиқ президенти билан бир соатлик учрашув ўтказди
Ҳа, тўрт қаторли хабарларда Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ўз қароргоҳида Покистоннинг собиқ Президенти Первез Мушарраф билан бир соатлик учрашув ўтказгани айтилади. Учрашув олдидан ҳам, кейин ҳам, улар журналистлар олига чиқишмаган, Мушаррафнинг Туркияга келиши - “назокат ташрифи” деб эълон қилинган.
1999 йили қонсиз давлат тўнтариши уюштирган Покистон Қуролли кучлар Бош штабининг бошлиғи Первез Мушарраф кейин сайловлар йўли билан президентликка ҳам сайланган эди. У Покистонга демократия элементларини олиб келса келдику, лекин диктаторлик қилмади. Айнан у яратган демократия доирасида 2008 йили унга қарши импичмент процедураси бошланди ва унинг ўзи истеъфога кетди. 1943 йилда туғилган Мушарраф ўша истеъфосидан бери чет элда яшайди.
У Покистонга қайтиб, сиёсий фаолиятини давом эттириш устида ўйлаётгани, чет элдан мадад истаб турли учрашувлар ўтказгани ҳақида хабарлар бўлиб турарди. Анқарадаги учрашув ҳам шу сериядан бўлса керак.
Аслида, дейди мухбиримиз, аҳолисининг кўпчлиги жоҳил мусулмонлар бўлган Покистондек мамлакатга Мушарраф каби президент керак. Аммо, бу мамлакат халқи бундай нарсаларни ҳали-бери тушуниб етмайди. Минг афсус.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения