05 November 2012
04:35 -
Украинада мухолифатчилар Олий Радани бойкот қилишмоқчи, бу хато йўл

Регионлар Партияси - 30,01%
"Баткившчина" - 25,53%
"УДАР" - 13,96%
Коммунистик Партия - 13,18%
“Озодлик” - 10,44%
Мухолифат гуруҳлари - "Баткившчина", "УДАР" ва “Озодлик” - биргаликда 49,93%, бирга коалиция тузиши мумкин бўлган Регионлар Партияси ва коммунистлар 44,18% овоз олган. 5 фоизлик рўйхатдан ўтолмаган партияларга 5 фоиздан кўпроқ овоз берилибди. Уларнинг овози парламентга кирган партияларга уларнинг ҳозир олган овозларига пропорционал равишда бўлиб берилади. Демак, мухолифат парламентнинг бир оз бўлса ҳам ярмидан кўпини эгаллайди.
Шундай шароитда, мухолифатчилар сайловда қонун бузилиш ҳоллари кўп бўлгани, бир қатор округларда сайлов натижалари сохталаштирилганини рўкач қилиб, ҳали ўзларига берилмаган депутатлик мандатларидан воз кечиш ва янги сайлов ўтказиш йўли ҳақида гапиришга бошладилар.
Аслида, бу хато тактика, дейди мухбиримиз. Чунки, мухолифат ичида мустаҳкам бирлик-баробарлик йўқ. Бори ҳам жуда мўрт. Агар улар бирлашишни истасалар, ҳозир парламентда кўпчилик овозга эга бўлан ҳолда, бор бирликни мустаҳкамлаш устида ишлашлари керак.
Хуллас, мухолифат бу хусусдаги сўнг қарорини 2-3 ичида беради.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения