04 November 2012
06:54 -
Башар Асад битаётган кунларини узайтироладми?
Йўқ. Чунки, АҚШда президент сайлови куни яқинлашмоқда. Ким президент бўлишидан қатъий назар, у Башар Асад режими тезроқ йўқотиш учун енгишини шимаради.
Ҳозир ҳам диктаторнинг мухолифларига етарлича моддий ва, балки, қурол ёрдами берилмоқда, шекилли, улар борган сари ўзларини мустаҳкамлаб бормоқдалар.
Кеча мухолифатнинг қуролли кучлари Cуриянинг шимолидаги ҳарбий аэропортга ҳужум қилдилар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Уларнинг мақсади пойтахт Дамасқни мамлакатнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри бўлмиш Алепподан ажратиб қўйишдир. Мухолифат кучлари оғир қуролларга эга бўлмасалар ҳам, ҳукумат кучларига жиддий зарба бердилар ва Туркия чегараларигача бўлган ҳудудларни ўз назорати остига олдилар.
Ҳалигача бирлашолмаган мухолифат гуруҳларининг вакиллари бугун Қатарда учрашиб, Башар Асадга қарши умумий фронт тузиш масаласини гаплашишмоқчи. Улар бунга эришсалар, чет элдан оғир қуроллар ҳам олиш мумкинлигига ишонч бор. Ўтиш даври ҳукумати, маҳаллий бошқарув, жумладан суд органларини яратиш ҳам яқин кунларда бошланса керак.
Бу ерда Ғарбни озгина эҳтиёт бўлишга мажбур қилаётган нарса, фақатгина мухолифатнинг парча-парчалиги эмас, унинг ичида Ал-Қоидага ҳам яқин бўлган гуруҳлар борлиги. Кўринишдан, Ғарб ҳозирги босқичда бунга ҳам кўз юммоқчи. Кейин бир гап бўлар, деган фикр устунлик қилаётганга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения