03 November 2012
13:06 - Ёлғон хабар: Дунёнинг энг бахтли одами Ислом Карим эмас, қандайдир ҳиндистонлик руҳоний эмиш
Бир неча кун аввал olam.uz Интернет нашрининг саводсизларча ёзилган бир хабари устидан кулган эдик. Аммо бугунги мавзу кулгига эмас, ўзбекларнинг ғазабига лойиқдир. Нима эмиш, бу нашрнинг Daily Mail газетасига асосланиб хабар беришича, Ҳиндистондаги будда ибодатхонасининг руҳонийси Матье Рикард тадқиқотчилар томонидан энг бахтли киши деб тан олинган эмиш.

Бу қандай разолат. Ислом Карим раҳбарлигида 30 миллионлик Ўзбекистон халқи дунёда ҳаммадан яхши яшаса, унинг кайфиятини бузмаслик учун Ислом Карим унга Ўзбекистон иқтисоди чўкаётганини билдиртирмаса, киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот, демак, киши бошига даромад бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқадалигимиз чиройли қилиб ундан яшириб келинса-де, шунча нарса қилолган Ислом Карим туриб ва қандайдир Daily Mail газетасининг пропагандасига учиб, Ҳиндистонлик руҳонийни дунёнинг энг бахтли одами эканлиги тарғибот қилинадими?

Бўлмаган гап – дунёда энг бахтли президент Ислом Карим, энг бахтли халқ - ўзбек халқидир. Ош ёйишдан бошқа нарса билан қизиқмайди, кайф қилиб яшайверади. Дарвоқе, ўғри қизини ҳисобга олмасак, Ислом Каримнинг ўзи ҳам бойлик билан ҳеч қизиқмайди, ҳамма нарсани қариндош-уруғларига беради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону