03 November 2012
06:13 -
Сэнди Нью-Йорк фондлар бозорини ҳам урди, аммо Dow Jones индексини унчалик туширолмади

Хуллас, ўтган ҳафтанинг жума куни фондлар бозори бекилганда Dow Jones 13105 га тенг эди, кечаги бекилишда 13094 бўлди. Демак, ҳафталик тушиш бор-йўғи 11 поғона бўлибди.
Дунёни ваҳимага солган Сэнди бўрони Нью-Йорк фондлар бозорини икки кун ёпилишига эришган бўлса ҳам, бундан ортиқ ҳеч нарса қилолмаганга ўхшайди. Аммо, ҳамма нарса янаги ҳафта маълум бўлади.