Бугун, 2 ноябрь тонгида таниқли давлат ва жамоат арбоби Шукурулло Мирсаидов оламдан ўтди. Марҳумнинг қариндошларини айтишича, у киши 1 ноябрь оқшомида юрак хуружи туфайли кома ҳолатига тушган ва тонгда вафот этган. Мирсаидов аср намозидан кейин тупроққа берилгани айтилмоқда. Аммо жаноза қаерда ўқилгани, у кишининг қайси қабристонга қўйилгани ҳақида маълумотлар йўқ.
Дўстимизни Аллоҳ раҳматига олсин!
Таҳририятдан: Шукурулла (Раҳмат ўғли) Мирсаидов 1939 йилнинг 14 февралида Тожикистоннинг Хўжанд (собиқ Ленинобод) шаҳрида туғилган. Унинг ота-бувалари коллективлаштириш даврида Тошкент вилоятидан ўша ерга сургун қилинган эди.
Шукрулло ака 1959 йилда Тошкент Давлат молия-иқтисодиёт инстутитути битириб, 1976 йилда иқтисод фанлари бўйича кандидатлик, 1983 йилда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.
У қайта қуриш йилларидаёқ мамлакатнинг сиёсий саҳнасида етакчи роль ўйнаган, вице-президент лавозимигача кўтарилган илк миллатпарвар шахс эди. Аммо, мустақилликка эришганимиздан кейин Ислом Карим раҳбарлигидаги режим ўзбекпарвар, ватанпарвар ва демократ инсонларни сиёсий саҳнадан йўқ қилиш ҳаракатига тушди, Лубянка ва мухолифат ичидан чиққан сотқинларнинг ёрдамида бунга эришди.
Шукурулло Мирсаидов ўша пайтда расмий сиёсий саҳнадан йўқ қилинса-да, кейин мухолифатга ўтиб, уни бирлаштириш учун кўп ҳаракат қилган ҳақиқий Ўзбеклардан бири эди. Унга қарши мухолифат ичида курашган ва Ислом Каримга хизмат қилганлар ҳам маълум - "Эрк" партиясининг ўша пайтдаги раҳбарлари. Айнан "Эрк" газетасининг 1992 йил баҳор ойларидаги сонида Шукрулло Мирсаидовга қарши "Ўғри қариса мулла бўлади" номли мақола чиқарилган. Мақоланинг муаллифлари Салой Мадамин ва унинг хоразмлик югурдаги Сафар Бекжон эканлигини мухолифатчилар яхши билишади.
"Эрк" партияси раҳбарларининг бу ифлосликларига қарамасдан, Шукурулло Мирсаидов мухолифатни бирлаштириш ғоясидан воз кечмади. 1995 йилнинг баҳор ойларида мухолифатнинг Координацион Кенгашини тузиш учун ҳаракат бўлди, у кишини Кенгаш раиси этиш ҳақида келишилди. Аммо, Эрк" партияси бу таклифни рад этди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения