01 November 2012
12:15 - Legatum Institute : “Ўзбекистон дунёда фаровонлик бўйича 64-чи мамлакат”
Британиянинг мустақил Legatum Institute таҳлил маркази дунё мамлакатларидаги фаровонлик даражасини кўрсатувчи индекслар асосида тузилган рўйхатни эълон қилди. Турли мезонлар асосида тузилган рўйхатнинг бош қисмида доимгидек Скандинавия мамлакатлари ўрин олган. Илк ўнталикда Норвегия, Дания, Швеция, Австралия, Янги Зеландия, Канада, Финляндия, Голландия, Швейцария ва Ирландия бор. АҚШ эса 12-ўринга тушиб кетибди.

Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг яхши кўрсаткич Эстонияга тегишли – 35 ўрин. Ўзбекистон эса Россия (66), Украина (71), Молдова (84), Қирғизистон (88), Гуржистон (93), Озорбайжон (94) ва Арманистон (98) сингари постсовет мамлакатларидан олдинга қўйилибди, унинг ўрни 64-чи.

142 мамлакатни ўз ичига олган индекслар рўйхатида Покистон (132) ва Афғонистон (140) энг ғариблар ичидан жой олган.

Тадқиқот маркази бу индексларни ҳисоблашда Ўзбекистон расмийлари тарафидан дунёга тақдим қилинадиган сохта статистик рақамларга суянган бўлса керак. Уларни чуқур ўрганмаган Legatum Institute эса масхарабозлар марказидан бошқа нарса эмасга ўхшайди.

Биз Ўзбекистон шундай юқори рейтингли мамлакат бўлишини истардик. Аммо, миллионлаб ўзбеклар бир бурда нон учун мардикорлик қилаётган Россиядан фаровонлик даражаси бўйича олдинга қўйилганимиз билан мағрурлансак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўлишимиздан ташқари, руслар роса устимиздан кулишади-ку.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону