01 November 2012
02:43 - МДҲ саммити 5 декабрда Ашхободда бўлади
Ноябрь ойининг бошларида Ашхободда бўлиши айтиб келинаётган МДҲ саммити қолдирилгани, бунинг сабаби сифатида Путиннинг касаллиги ҳақида гаплар юрганлигини хабар қилгандик. Сўнги воқеалар кўрсатдики, Путин касал эмас, саммитнинг қолдириш сабаби номаълумлигича қолмоқда.

МДҲ Ижроия Комитетининг расмий сайтида хабар берилишича, ташкилотнинг Ижроия Котиби Сергей Лебедев кеча Ашхободда Туркманиятон Президенти Қурбонгули Бердимуҳаммед билан учрашган, улар МДҲнинг саммитини 5 декабрь куни Ашхободда ўтказишга келишишган.

Саммит доирасида 4 декабрь МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазиларининг ҳам йиғилиши бўлади.

Маълумки, ҳозир МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгашини раиси – Туркманистон Президентидир. 2013 йилда раислик Белорусия Президентига ўтади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону